Бугун, 24 апрель куни Косонсой туманидаги спорт мактабида маҳаллаларда истиқомат қилувчи жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган 18 ёш ва ундан катта ёшдагилар ўртасида «Беш ташаббус паралимпиадаси» оммавий спорт мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада туман ҳокими Д.Қодиров, туман ҳокимининг ўринбосари М.Соиббоев, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси шўъба мудири Б.Алимов ҳамда туман "Инсон" маркази директори А.Атамовлар иштирок этиб, йиғилганларга мусобақада муваффақият тиладилар.
Мусобақада 200 нафардан ортиқ 13 та параспорт турлари бўйича беллашдилар.
Қувончли лаҳзаларга бой ўтган мусобақа якунида ғолиб иштирокчиларга диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати






