Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги, спорт вазирлиги, маҳаллалар уюшмаси ҳамкорлигида ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, улар орасидан иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қуватлаш мақсадида ҳар йили футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ раиси кубоги мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Бугун Косонсой туманидаги “Намуна” маҳалласи ҳудудида жойлашган 32-сонли умумтаълим мактабида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги мазкур анъанавий мусобақанинг бу йилги мавсумига старт берилди.

Унда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол ва мини-футбол, қизлар эса мини-футбол бўйича беллашадилар.

Тадбирда сўз олганлар юртимизда спорт соҳасидаги ислоҳотлар, ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб, эртамиз эгаларини доимий равишда спорт билан шуғулланишга чақириб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.

Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.