Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё Кубоги финалида кучли рақиб — мезбон Саудия Арабистони термасига қарши баҳс олиб бориб, 2:0 ҳисобида ишончли ва қайсар ғалабага эришди. Бу тарихий натижага эришишда Наманган вилоятининг фидойи ўғлони — 4-рақам остида майдонга тушган, ўсмирлар терма жамоаси сардори, Косонсой фарзанди Мўминхон Баҳодирхоновнинг ҳиссаси беқиёс бўлди.
Ушбу ютуқлар муносабати билан Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ўз юртимиз шаънини баланд кўтарган қаҳрамон спортчиларни тантанали тарзда табриклаб, уларга эсдалик совғалари топширди. Бу — юртимиз спортчиларга нисбатан кўрсатаётган эътибори, ишончи ва юксак ҳурматининг ёрқин намунасидир.
Бугунги қаҳрамонлар — эртанги буюк зафарларга етаклайдиган фидойи авлод вакиллари! Уларнинг ҳар бир ғалабаси — Ўзбекистон байроғини янада баландроқ ҳилпиратадиган улкан қадамдир.
Қаҳрамонларимиз билан фахрланамиз! Юртимиз спорти равнақи йўлида олдинга интиламиз!






