Бугун, Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Туман Кенгаши раиси олиб борган сессия ишида депутатлар, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг 2024 йил 12 ой давомида аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш аҳволи юзасидан киритилган ахбороти, Косонсой тумани маъмурий-ҳудудий чегарасини белгилаш бўйича амалга оширилган ишларининг якуний натижаларини тасдиқлаш, “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижросини таъминлаш, 2024 йилнинг IV-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман сектор раҳбарининг ҳисоботи ҳамда 2025 йил I-чораги учун тузган “Йўл харита”сини тасдиқлаш, Косонсой туман Ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати томонидан жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида 2024 йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан туман ИИБ бошлиғи Р.Каримовнинг ҳисоботи, Косонсой туман Адлия бўлими бошлиғининг 2024 йил давомида туман халқ депутатлари Кенгашига тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти аҳволи бўйича ахбороти, Мажбурий ижро бюроси Косонсой туман бўлими бошлиғининг 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар борасида олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги “Камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги KQ-6-V-сон Қарори ижроси, Ёшларга оид Давлат сиёсатининг ижроси юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги Косонсой туман бўлими томонидан 2024 йилнинг 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи, Косонсой туманида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги вазифалар ижроси бўйича 2024 йил мобайнида туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғининг ҳисоботи, Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2025 йил учун тузилган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Муҳокама ва мунозараларга бой ўтган сессия якунида Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов Косонсой тумани ҳокимлиги кичик фаоллар залида нуронийлар, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Икромхон Нажмиддинов жамият ҳаётида нуронийларнинг ўрни мустаҳкамланиб бораётгани, улар “Бир болага етти маҳалла ота-она” тамойили ҳамда ҳар бир маҳалладан учтадан нуроний бештадан оилани камбағалликдан чиқаришдаги иштироклари самаралари ҳақида ҳам мулоҳазалар билдирди.

Тадбирда туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси О.Қориев иштирок этди ва юқоридаги вазифаларни бажаришда албатта, ҳамжиҳатликда иш ташкил қилинишини билдирди.

Шунингдек, тадбирда ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, қадрият ва анъаналар, таълим ва тарбиядаги узвийлик, китобхонликка чорлов, кекса авлод вакилларининг ёшлар тарбиясидаги муҳим ўрни, жамоатчилик назоратини янада таъсирчан ўрнатиш каби долзарб масалаларда ибратли фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари таълим муассасаларида тарбиявий аҳамият касб этадиган учрашув ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, бола тарбиясида мактаб-маҳалла-оила тамойили асосида қилиниши керак бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Учрашувда меҳнат фахрийлари Абдулҳай Турсунов, Умматали Шамсиевлар иштирок этдилар.

Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида "Файзобод" маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда фуқаролардан уй-жой, ичимлик суви, электр, моддий ёрдам, кредит, таълим, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид аҳоли мурожаатлари тингланди.

Айрим мурожаатлар жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Косонсой туман бўлинмаси кенгаши томонидан 2025 йил 16 январь куни Косонсой туман 25-сонли умумий ўрта таълим мактабида «Касаба уюшмаси органларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш, расмийлаштириш ва ҳисоботларни топшириш ҳамда касаба уюшмаси органлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш» мавзусида кўргазмали амалий ўқув семинар ўтказилди.

Ўқув семинарни туман бўлинмаси кенгаши раиси А.Сиддиқов кириш сўзи билан очиб, ўтказилаётган ўқув семинар мақсади, амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида тушунтириш бердилар.

Ўқув семинар дастури кун тартибидаги киритилган масалалар юзасидан, яъни Косонсой туман 25-сонли умумий ўрта таълим мактаби касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилишини намунавий тарзда ўтказиб берилди.

Туман бўлинмаси кенгаши раиси А.Сиддиқов томонидан бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот сайловларни ўтказиш, ҳисобот сайловлар ўтказишда «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерасияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида низом» талабларига қатъий риоя этиш, касаба уюшма органлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш, бўйича амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида, шунингдек ҳисобот сайлов якунлари ҳақида ХS-1-шакллар ва делегатлар анкеталари тўлдирилиши ҳақида атрофлича тушунтирди.

Наманган вилояти туманларида белгиланган график бўйича хорижий ғўза навларини экиш бўйича ўқув илмий-амалий семинарлар бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, Косоносй туманида вилоят Агрохизматлар маркази, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти , Наманган илмий-тажриба станцияси раҳбар ҳамда илмий ходимлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида семинар йиғилиши ўтказилди.

Унда 2025 йилда хорижий пахта навлари (BT) бўлган “Xin Lu Zao 78” навини илғор агротехнологияларни қўллаган ҳолда ҳосилдорликни ошириш, экиш учун талаб этиладиган 76 см ва 76×10 см схемаларга мослашган сеялкаларни олиб келиш, 76×10 см схемага қўшқатор усулда плёнка остига томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш ва экиш буйича керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш якунида фермерларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар ва маслахатлар берилди ҳамда услубий қўлланмалар тарқатилди.