Янгиликлар
O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 04.09.2025 yildagi 559-sonli qarori bilan elektron auksionlar orqali yer uchastkalarini sotish va kadastr sohasida davlat xizmatlari ko‘rsatish tartib-taomillarini takomillashtirish yuzasidan qo‘shimcha chora-tadbirlari belgilandi.
Unga ko‘ra:
- Kichik sanoat zonalari hamda yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalaridagi yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion savdolarga chiqarishda ushbu sanoat va tadbirkorlik zonalari direksiyalari buyurmachi hisoblanishi;
- Olis va cho‘l hududlarda tashkil etiladigan yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalaridagi yer uchastkalari 2025-yil 5-sentabrdan boshlab “1 so‘m” xarid qiymatida auksionga chiqarilishi belgilandi.
Shuningdek, O'zbekiston Respublikasi Soliq qo‘mitasining QQS to’lovchi yuridik shaxslar to‘g‘risidagi ma’lumotlarni o‘z ichiga olgan elektron axborot tizimi “E-auksion” elektron onlayn-auksion savdo platformasiga integrasiya qilinadi.
Ko‘p kvartirali turar joylar qurish uchun yer uchastkalari bo’yicha auksion g’oliblari ajratilgan yerda qurilishi ishlarini boshlab uni foydalanishga topshirgunga qadar bo’lgan jarayonlarni “Onlayn mahalla” elektron platformasida monitoring qilib borish tizimi yaratiladi.
Shu bilan birga, “E-auksion” elektron onlayn-auksion savdo platformasi va Kadastr agentligining “UZKAD” kadastr va ko‘chmas mulkni ro‘yxatdan o‘tkazish integratsion axborot tizimi bilan integratsiya qilinadi va bu auksionda realizatsiya qilingan yer uchastkalari to’g’risidagi ma’lumotlarni elektron platformada real vaqt rejimida mahallalar kesimida kuzatish imkonini beradi.
МАВСУМНИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗАЙЛИК
Наманган вилояти фермерлари кенгаши раёсати аъзоларининг фермер хўжаликларига, кластерларга ҳамда кооперативларга
М У Р О Ж А А Т И
Ҳурматли деҳқон ва фермерлар, аграр соҳа фидойилари, ходимлари !
Бугунги мураккаб глобал иқтисодий шароитда, озиқ-овқат хавфсизлиги дунё миқёсида долзарб масалага айланиб бораётган бир пайтда, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида мавжуд ресурслар ва имкониятлардан унумли фойдаланиш, озиқ-овқат экинларини икки баробарга кўпайтириш, юқори ҳосил олиш, аграр соҳада янги иш ўринларини яратиш муҳим вазифалардан бири эканлигини барчамиз ҳис этиб турибмиз.
Шундай мураккаб паллада биз деҳқону-фермерлар, кооператив аъзолари ҳамда кластер корхоналари томонидан ҳар қачонгидан кўпроқ масъулият билан тер тўкиб, бу йилги табиат қийинчиликларига қарамасдан, биз фермер ва деҳқонлар томонидан вилоят бўйича 48,9 минг гектар майдонларда машаққатли меҳнатимиз эвазига етиштирилган пахта хомашёсини ёғин-сочин кунларга қолдирмасдан териб олиш палласида турибмиз.
Айни пайтда, юртбошимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар орқали сиз — фермер ва қишлоқ хўжалиги субъектлари учун катта имконият ва имтиёзлар яратилди. Хусусан: 2025 йилнинг ўтган 9 ойи давомида қатор имтиёзлар ва ваколатлар берилди.
Биринчидан, 2025 йил пахта ҳосилини нобуд қилмасдан, ўз вақтида териб олишни таъминлаш мақсадида, 2025 йил 19 сентябрдаги ПҚ-290-сонли қарорга асосан, фермер хўжаликларига улар томонидан қайта ишловчи корхоналарга, шу жумладан кластерларга биржа савдолари орқали сотилган (электрон ҳисоб фактура расмийлаштирилган) ҳар бир тонна пахта хомашёси учун бир миллион сўмдан субсидия ажратилади.
Иккинчидан, 2025 йил 19 мартдаги ПФ-50-сон Фармонга мувофиқ, фермер хўжаликларининг солиқ қарздорлиги бўйича ҳисобланган пенялар ҳисобдан чиқарилди, ижро ишлари тўхтатилди, солиқ юки енгиллаштирилди.
Учинчидан, 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-131-сонли қарорга биноан, пахтадан 50 ц/га, ғалладан 80 ц/гадан юқори ҳосил олган фермерларга бир қатор имтиёзлар жорий этилиб, юқори ҳосил учун рағбат шакллантирилди.
ижарага олинган ерларнинг 25% қисмига алмашлаб экиш ҳуқуқи (чорва озуқаси, сабзавот, мойли экинлар) ҳамда ер солиғида базавий ставкага нисбатан мутаносиб равишда 3 каррагача камайтирувчи коэффициентлар қўллашга рухсат берилди.
Тўртинчидан, 2025 йил 8 апрелдаги ПҚ-136-сон қарорга асосан, ер майдони 5 гектардан кам бўлмаган хўжаликларга ўзларига қарашли ерларнинг дала четларида ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига мувофиқ, жами ер майдонинг 1 %га лекин, 20 сотихдан кўп бўлмаган ерга музлаткичли омборхоналар, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сув тежовчи технологиялар ва сув сақлаш объектларини қуришга рухсат берилди.
Президентимиз олиб бораётган ислоҳотларда “фермер” номи билан иштирок этар экансиз, ўз касбингизга садоқат билан ёндашиб, деҳқончиликдан у қайси йўналишда бўлмасин юқори ҳосил олиб, яхши даромад қилиб, бозорларимиз, дастурхонларимизнинг тўкин бўлишига, қишлоқ хўжалиги саноатининг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган ҳолда, мамлакатимизнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишида, халқимиз ҳаёти тинч ва фаровон бўлишида фаол қатнашиш ҳар биримизнинг фермерлик бурчимиз ҳамда вазифамиз эканлигини эсимиздан чиқармаслик зарур.
Миришкор ва фидоий фермерлар ҳамда кластер ва кооперативлар!
Жойларда бу йил пахта теримида иштирок этадиган теримчиларга барча шарт-шароитлар яратинг!
Биринчидан, пахта хом ашёсининг қўлда терилган 1 килограмми учун – 2 000 сўмдан кам бўлмаган миқдорда нақд пулда меҳнат ҳақи берилиши таъминланг;
Иккинчидан, пахта териш машиналари билан териб олинган ҳар бир тонна пахта хомашёси учун 1 млн 373 минг сўмдан кам бўлмаган хизмат ҳақи тўлашни унутманг;
Учинчидан, теримчиларни рағбатлантириш орқали ҳар бир гектар майдонга 2 нафардан теримчини жалб этинг;
Тўртинчидан, теримчилар билан пахта майдонининг ўзида кунлик ёки ҳар беш кунлик ҳисоб-китоб қилиниши эса, дала меҳнаткашлари учун яратиб берилган қулайликлардан бири экинлигини эсдан чиқарманг;
Бешинчидан, кунлик териб олинган пахта ҳақидаги маълумотларни электрон тарози ва “Ҳосил қабули” ахборот тизимига киритишни унутманг;
Олтинчидан, Ўзбекистоннинг пахтаси, ўзбек диёрида тўлиқ қайта ишланиши давлатимиз иқтисодиётида, халқимиз фаровонлигида қанчалик ўрин тутишини юракдан ҳис этайлик.
Еттинчидан, бу йил пахта йиғим теримига меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этган ҳолда ташкил этишингизни ҳамда ҳар қандай шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланмасликка чақирамиз.
Азиз маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари !
Юртбошимиз қишлоқ ва маҳаллаларни обод қилишга, уларнинг обрў-эътибори ҳамда нуфузини оширишга алоҳида аҳамият бермоқдалар.
Мамлакатимизда ҳар йили 200 тадан зиёд қишлоқнинг “Обод қишлоқ” Дастурига киритилиши, уларнинг ободончилигига халқимизга қулай бўлишига қанча маблағ зарур бўлса, Президентимиз томонидан шунча ажратилмоқда.
Юртбошимизнинг ғамхўрликларига жавобан меҳнатга яроқли маҳалла аҳлини, теримда уюшқоқлигини таъминлашда, Сизларни халқимизнинг етакчи фаолларига хос инсонлар эканликларингизга ишонамиз.
Шу билан бирга юртбошимизнинг вилоятимизга ташрифи доирасида пахта далалари ва яратилган пахта хирмонларни кўздан кечириш давомида машаққат ва меҳнат орқали етиштирилган пахта ҳосилини ҳеч қандай нест-нобуд қилишларсиз, ёғингарчилик кунларга қолдирмасдан барча имкониятларни сафарбар этган ҳолда тўлиқ йиғиб-териб олиш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.
Бу орқали, маҳаллалардаги ишсиз фуқароларни пахта йиғим-теримига жалб этиб, янги иш ўринларни яратиш, фуқаролар бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш орқали “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида фуқароларнинг барқарор даромад манбаси учун шароит яратилади.
Бунинг тубида, корхоналар учун хом-ашё захиралари яратилади, қўшимча қайта ишлаш йўлга қўйилади, янги иш ўринлари яратилади.
Қишлоқда мулкчиликнинг янги шакли бўлиб фермерлар мустаҳкам ўрин эгаллаётир. Бугун улар билан ҳамнафас, ҳамқадам деҳқончиликка бош-қош бўлишингизнинг аҳамияти жуда каттадир.
Ушбу мурожаатноманинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришда Сизларнинг бой ҳаётий тажриба ва ташкилотчилик қобилиятларингиз борлигини яхши биламиз.
Шунинг учун ҳам Сизлардан ана шу салоҳиятларингизни ишга солиб, ўзгарувчан об-ҳаво шароитида теримчиларни, айниқса, ихтиёрий теримчиларни йиғим-теримга жалб этишда барчамизга ҳамкор, ҳамфикр ва елкадош бўлишингизга ишонамиз.
Қадрли юртдошлар !
Пахта йиғим-терими мавсумида шундай меҳнат кўтаринкилигини ташкил қилайликки, токи ҳар бир Ўзбекистонликман, деган инсон ўзини деҳқондек ҳис этсин. Бободеҳқон олдида турган юкни кўтаришга камарбаста бўлиш, эл-юрт юкига елкадошлик қилиш, деҳқоннинг зафарларидан фахрланиш, ғурурланиш ва ор-номус учун курашиш ҳисси юрагингизда жўш урсин!
Барчангизни мазкур эзгу ишларда фаол иштирок этишингизга, иқтисодиётимизни юксалтиришга, она юртимиз янада кўркам бўлиши учун муносиб ҳиссангизни қўшишга ва пахта йиғим-теримида жасорат кўрсатишга даъват этамиз !
Наманган вилоят фермерлари кенгаши раёсат аъзолари.
Ўзбекистон Республикасида оилавий зўравонликка қарши кураш ва унинг олдини олиш масаласи давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланган.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида оилавий зўравонликка қарши кураш
Ўзбекистонда оилавий зўравонликка қарши курашиш мақсадида қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Жумладан:
- «Аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонун
Бу қонун ижтимоий тенгликни таъминлаш ва дискриминациянинг олдини олишга қаратилган. У тенг ҳуқуқли муносабатлар орқали оилада зўравонликни камайтиришга хизмат қилади.
- «Хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун
Мазкур қонун оилавий зўравонлик тушунчасини аниқ белгилаб, унинг турлари — жисмоний, руҳий, иқтисодий ва жинсий зўравонлик каби шаклларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солади. Шунингдек, жабрланган шахсларга ҳимоя ордери бериш, вақтинча бошпана билан таъминлаш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш каби чоралар назарда тутилган.
- Маъмурий ва жиноий жавобгарлик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ва Жиноят кодексига киритилган ўзгартишлар асосида, оилавий зўравонлик ҳолатлари алоҳида жавобгарликка тортилади. Масалан, доимий таъқиб (преследование), таҳдид ва калтаклаш ҳолатлари учун жазо чоралари белгиланган.
Қонунчиликдаги ютуқлар
Ютуқлар:
▪️Қонунларда оилавий зўравонликнинг кенг қамровли таърифи берилиши;
▪️ Ҳимоя ордери тизимининг жорий қилиниши;
▪️Зўравонликдан жабрланганларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш марказларининг ташкил этилиши.
Оилавий зўравонликнинг олдини олиш бўйича чоралар
— Профилактика тадбирлари: Маҳалла, таълим муассасалари ва ННТлар орқали фуқаролар ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларини кучайтириш.
— Ижтимоий хизматлар: Вақтинча бошпана, бепул юридик ёрдам ва психологик кўмак марказларининг самарали ишлашини таъминлаш.
— Ички ишлар органлари ҳамкорлиги: Зўравонликка қарши тезкор жавоб бериш гуруҳларининг ишини кучайтириш.
— Ахборот кампаниялари: Масс-медиада зўравонликка қарши кенг жамоатчиликни жалб қилувчи акция ва кўрсатувларни йўлга қўйиш.
ФИБ Наманган туманлараро суди судьяси: Р.М.Бойқораев
Косонсой туман ИИБ бошлиғи Б.Қосимовнинг туман аҳолисига мурожаати
Азиз юртдошлар, туманимиз меҳмонлари!
Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари ва бевосита раҳбарлигида барча соҳаларда мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда юз бераётган шиддатли ўзгаришларга, аҳолининг турмуш даражаси кескин ўсиб бораётганига ҳар биримиз бирдек гувоҳ ҳам бўлмоқдамиз.
Президентимиз ана шу янгиланиш, ўзгаришлар самарадор бўлишининг кафолати сифатида мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, бунинг учун жиноятчиликка қарши курашиш тизимини тубдан яхшилашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири даражасига кўтардилар.
Зеро, бу ислоҳотларнинг самараси барча соҳаларда қонун талабларига сўзсиз риоя этишга, жиноятчилик каби иллатнинг олдини олишга бевосита боғлиқдир.
Азиз Косонсой туман аҳли!
“Янги Ўзбекистон”да ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш ана шундай умуммиллий долзарб вазифага айлантирилди.
Косонсой туманидаги криминоген вазият бизнес муҳитига катта таъсир кўрсатади, унинг ўзига хос, алоҳида ёндашув талаб этадиган хусусиятлари бор.
Туманимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг янги механизмлари жорий этилаяпти.
Бу ишларимиз кундалик ҳаётда ҳам кўринаяпти, жиноятлар учун жазо муқаррарлигини таъминлаш вазифаси қанчалик муҳим бўлса, уларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларини бартараф қилиш ҳам бирдек муҳимдир.
Шу боис, туманнинг ҳар бир кўчасида, маҳалласида, бозорида, истироҳат боғида, жамоат жойида хавфсиз муҳитни яратиш чоралари кўрилаяпти.
Туман ҳудудида жорий йилнинг 8 ойи якуни бўйича содир этилган жиноятларнинг таҳлилига қарайдиган бўлсак,
2025 йил 8 ойида туманимизда жами 150 та жиноятлар қайд этилган бўлиб, 10,2 фоизга камайган бўлиб, ҳар 100 минг аҳоли сонига ўртача 64,3 тадан тўғри келган. Жиноят турларидан, қотиллик 100 фоизга (1/2), ўғирлик 21,4 фоизга (28/34), автомототранспортларни олиб қочиш 100 фоизга (0/1) ошган. Шахслар томонидан содир этилган жиноятлар, вояга етмаганлар жинояти 100 фоизга (2/4), муқаддам судланганлар жинояти 100 фоизга (4/8) ошган.
Тумандаги 56 та маҳаллалардан 2 таси “қизил”, 22 таси “сариқ” ва 32 таси “яшил” тоифага киритилган.
“Қизил” тоифадаги маҳаллалар “Янгишаҳар”, “Маҳдуми Аъзам”. Энг кўп жиноят “Янги шаҳар” ва “Ўзбекистон” маҳаллаларида маҳалласида 3 тадан содир этилган.
Қидирувда бўлган 37 нафар шахсларнинг 24 нафари ушланмасдан қолган. Содир этилган жами 150 та жиноятларнинг 9,3 фоизи (14 та) фош этилмаган.
Қадрли юртдошлар !
Биз жиноятчиликни жиловлашдек катта мақсадларни ўз олдимизга қўйганмиз.
2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сон Қарори асосида жиноятларнинг сабабларинижж “маҳаллабай” ва “соҳабай” муҳокама қилиш тартиби, маҳаллаларни криминоген даражасида тоифалаш тизими, “маҳалла еттилиги” институти, “ижтимоий профилактика” тамойили асосида ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини амалга ошириш орқали аҳолида хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қарорга мувофиқ ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликнинг эрта олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича янги механизм жорий этилди, туман прокуратурасида идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб фаолияти йўлга қўйилди.
Қарор ижроси доирасида 2025 йил 8 ойи якунига кўра тумандаги жами 56 та маҳалланинг криминоген вазияти оғир 2 тасига масъул раҳбарлар номма-ном бириктирилган.
Барча туман ва маҳаллаларнинг чораклик манзилли чора-тадбирлар “йўл хариталари” ишлаб чиқилди.
“Йўл харитаси” ижроси юзасидан маҳаллалардаги аҳоли гавжум жойларга 170 та, кўп қаватли уйларнинг ҳовлисига 360 даража айланувчи 3 та, маҳаллаларнинг асосий кириш-чиқиш жойларига 40 та, бозор ва савдо марказларига юзни ва автомобиль рақамини таниб олувчи 6 та, жами бўлиб 260 га яқин камералар, кўп қаватли уйларнинг эшикларига 25 дан ортиқ домофонлар, уйларнинг кириш йўлакларига 3 дан ортиқ ташвиш тугмалари ўрнатилди, 18 та савдо муассасалари ва қарийб 230 та хонадонлар тезкор қўриқловга олинди.
Маҳаллаларда фуқароларни огоҳликка чақирувчи “Ҳудуд камера назоратида!”, “Объект қўриқловда!” ҳамда “Хонадон қўриқловда!” каби жами 420 га яқин стикерлар жойлаштирилди, маҳаллаларда 18 та “намунавий хавфсиз кўча” ҳамда 43 та “намунавий хавфсиз йўлак” ташкил этилди, ички йўллар ва кўчалар 210 та ёритиш воситалари билан таъминланди.
Мисол учун, йил бошидан бери туманда ўрнатилган камералар ёрдамида қидирувда бўлган 2 нафар, жазодан бўйин товлаб келаётган пробация ҳисобидаги 2 нафар шахслар ҳамда олиб қочилган 1 та транспорт воситалари ушланди. Шунингдек, 12 та жиноятлар “иссиқ изи”дан фош этилди.
Қарорга асосан ҳудудларда криминоген вазият ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича кунлик сўров ва ўрганишларни йўлга қўйдик.
Бунда, криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг жиноят ўчоқлари жойида ўрганилмоқда, мисол учун, туман маҳаллаларида содир этилган олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сабаблари таҳлил қилиниб, тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
Ҳудудларда содир этилган жиноятлар хусусиятини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган 3-чорак учун йўл хариталари бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шиддат билан ривожланаётган юртимизда инсонлар кўпроқ пул топиш билан бирга, ноқонуний бойлик орттиришнинг янги йўлларини ҳам ўйлаб топмоқдалар.
Кейинги вақтларда фирибгарлик ва ўғрилик жинояти ошаётгани ҳам бунга яққол мисол бўлади.
Фирибгарлик ва ўғрилик жиноятлари аксарият ҳолларда ахборот технологиялари ва интернет ижтимоий тармоқлари орқали содир этилаётганлиги ташвишли ҳолдир.
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ҳуқуқ идоралари илгари дуч келмаган кибер макондаги жиноятлар салмоғи ортиши анчагина ташкилий чоралар кўришни тақозо этади.
Илгари бундай жиноятларга қарши ишлайдиган тизим бўлмаган. Шу сабабли, аҳолимиздан фирибгарлик қурбони бўлмаслик учун, интернет ижтимоий тармоқлари орқали келаётган турли хил фейк хабарлардан эҳтиёт бўлишларини ҳамда банк карталари ва ҳисоб рақамлари тўғрисидаги маълумотларни сир сақлашни сўраб қоламиз.
Азиз тумандошлар!
Содир этилган жиноятнинг таҳлиллар асосида оила ва турмушда содир этилган ҳуқуқбузарликларга оилавий-маиший муаммолар асосий сабаб бўлганлиги аниқланди.
Шу сабабли нотинч, ажрим ёқасидаги оилаларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш бўйича бошқа идоралар ва кенг жамоатчиликни жалб қилдик.
Натижада, ўтказилган ўрганишларда криминоген вазияти оғир маҳаллаларда 286 та ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизлар аниқланиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича 238 та чоралар кўрилди.
Булардан ташқари, 2.811 нафар ишсизлардан 1.453 нафари ишга жойлаштирилди, 592 нафари касбга ўқитилди, 389 нафари эса касбга йўналтирилди.
Ушбу жараёндан муқаддам судланган ва маъмурий назоратдаги шахслар ҳам четда қолмади.
Уларнинг 4 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 3 нафарининг бандлиги таъминланди, 8 нафарининг ижтимоий муаммолари ҳал этилди.
Ёшлар ўртасидаги жиноятчилик масаласига умуммиллат иши деб ёндашиб, барча биргаликда жон куйдириши керак.
Фақат жиноят учун жазони таъминлаш билан овора бўлиб, жиноятларнинг сабаб ва омилларини кўздан қочирсак оқибати ёмон бўлади.
Шу каби, вояга етмаганлар жиноятига фавқулодда ҳолат сифатида қаралиб, уларга таълим ва тарбияни беришда мажбуриятларини бажармаган ота-она ҳамда яшаш ва ўқиш жойларидаги (маҳалла еттилиги) мутасаддиларининг жавобгарлиги кучайтирилди.
Қолаверса, ҳокимлик ва маҳалла фаоллари билан биргаликда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда боқувчисини йўқотган болаларнинг 36 та муаммоси ҳал қилинди.
Мактабгача ва мактаб таълим муассасаларининг кириш-чиқиш жойларига хавфсизликни таъминловчи 24 та замонавий камералар ўрнатилди.
Ҳурматли фуқаролар!
Жуда кўп масалаларда иш услубларимиз ўзгариши зарур, бунинг устида ишлаяпмиз. Президентимиз талаб қилаётган, жиноятларнинг оқибатлари эмас, уларнинг сабабларини, ҳуқуқбузаликларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф қилишни устувор вазифа деб халқ билан биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.
Бунинг учун, ҳар бир маҳалла, хонадонгача тушиб, ҳуқуқбузарлик омилларини аниқлашга эътиборимизни кучайтирамиз, жиноят содир этган ва бунга мойиллиги бор фуқаролар билан учрашувлар ўтказиб, “фуқаробай” иш тизимини жорий қиламиз.
Ҳуқуқбузарлик ва жиноятга сабаб бўлаётган оилавий, ижтимоий, моддий ва психологик муаммоларни ҳал қилишга, ҳар бир фуқарода “жиноятчиликка қарши иммунитет”ни болаликдан шакллантиришга алоҳида эътибор қаратамиз.
Азиз ҳамюртлар!
Жиноятларга қарши курашда ҳамкор ташкилотлар ҳамда жамоатчилик кўмагида жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига чек қўйишга кафолат берамиз.
Шундай экан аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол ҳамкорликка чақирамиз.
Шуни яна бир бор алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, жиноятга қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар таъминланишига шахсан кафолат бераман.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Косонсой туман прокурори Қ.Асқаровнинг туман аҳолисига мурожаати