Maʼmuriy jazo - maʼmuriy huquqni buzuvchi shaxslarga nisbatan davlat organi yoki mansabdor shaxslar tomonidan koʻriladigan chora. Maʼmuriy jazo majburlovchi, ayni vaqtda tarbiyaviy xususiyatga ega boʻlgan choradir. Maʼmuriy jazoning quyidagi turlari mavjud: jarima; maʼmuriy xuquqbuzarlikni sodir etish quroli hisoblangan yoki bevosita shunday narsa boʻlgan ashyoni haqini toʻlash sharti bilan olib qoʻyish; maʼmuriy huquqbuzarlikni sodir etish quroli hisoblangan yoki bevosita shunday narsa boʻlgan ashyoni musodara qilish; muayyan shaxsni unga berilgan maxsus xuquqdan (transport vositasini boshqarish huquqidan, ov qilish huquqidan) mahrum etish; maʼmuriy qamoqqa olish.

Maʼmuriy huquqbuzarlik sodir etganlik uchun ajnabiy fuqarolar va fuqoroligi boʻlmagan shaxslar Oʻzbekiston Respublikasi hududidan maʼmuriy tarzda chiqarib yuborilishi mumkin.

 

Namangan viloyati Adliya boshqarmasi

Kosonsoy tuman Adliya bo'limi

Yuridik xizmat ko'rsatish markazi

bosh yuriskonsulti J.R.Xalilov

Косонсой туман прокурори К.Аскаровнинг туман аҳолисига мурожаати

 

Азиз  юртдошлар,  туманимиз  меҳмонлари !

 

Барчага маълумки, Давлатимиз Раҳбари томонидан аҳоли осойишталиги ва хавфсиз ҳаётини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида кенг қамровли амалий чора - тадбирлар амалга оширилмоқда.

Барча сохаларда ижобий ўзгаришлар бўлиб, ислохотлар амалга оширилмоқда.

Тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, бунинг учун жиноятчиликка қарши курашиш тизимини тубдан яхшилашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Зеро, бу ислоҳотларнинг самараси барча соҳаларда қонун талабларига сўзсиз риоя этишга, жиноятчилик каби иллатнинг олдини олишга бевосита боғлиқдир.

 

Азиз Косонсой туман аҳли!

 

Туманимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Жиноятлар учун жазо муқаррарлигини таъминлаш вазифаси қанчалик муҳим бўлса, уларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларини бартараф қилиш борасида чоралар кўрилаяпти.

Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ – 1 - сонли Қарори ижросини таъминлаш бўйича вилоятда бир қатор самарали ишлар  амалга  оширилмоқда.

Жиноятларнинг сабабларини “маҳаллабай” ва “соҳабай” муҳокама қилиш тартиби, маҳаллаларни криминоген даражасида тоифалаш тизими, “маҳалла еттилиги” институти, “ижтимоий профилактика” тамойили асосида ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини амалга ошириш орқали аҳолида хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасидаги ишлар амалга оширилмоқда.

Тумандаги жами 56 та маҳалланинг криминоген вазияти оғир 6 тасига масъул раҳбарлар номма-ном бириктирилган.

Барча туман ва маҳаллаларнинг чораклик, шунингдек 3-чорак учун манзилли чора-тадбирлар “йўл хариталари” ишлаб чиқилди.

“Йўл харитаси” ижроси бўйича аҳоли гавжум жойларга 170 та, кўп қаватли уйларнинг ҳовлисига 360 даража айланувчи 3 та, маҳаллаларнинг асосий кириш-чиқиш жойларига 40 та, бозор ва савдо марказларига юзни ва автомобиль рақамини таниб олувчи 6 та камералар, кўп қаватли уйларнинг эшикларига 4 дан ортиқ дамофонлар, уйларнинг кириш йўлакларига 3 дан ортиқ ташвиш тугмалари ўрнатилди, 18 та савдо муассасалари қўриқловга олинди.

 

Энг муҳуми, намунавий хавфсиз кўча ва йўлакларнинг ташкил этилиши криминоген вазият барқарорлигини таъминлашда ўзининг ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда.

Йўл-хаританинг мазкур банди тўлиқ бажарилиб, туман ҳудудида 10 дан ортиқ хавфсиз кўча ва 30 дан ортиқ хафсиз йўлаклар ташкил этилиб, аҳоли ва кенг жамоатчиликнинг хафсизлигини таъминланга хозирда хизмат қилмоқда.

Қарорга асосан ҳудудларда криминоген вазият ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича кунлик сўров ва ўрганишларни йўлга қўйдик.

Жорий йилнинг 7 ойида туманда 331 та жиноят рўйхатга олиниб, шундан улардан 74 таси (2024 й. 7 ой – 89 та) олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни ташкил этган.

Олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг 12,9 фоизини ўғрилик, 3,8 фоизини фирибгарлик, 2,5 фоизини безорилик, 1,7 фоизини оилавий зўравонлик ва 1,29 фоизини тан жароҳати етказиш каби жиноятларини ташкил этади.

Ўтган 24 кун давомида эса, туманда умумий 41 та жиноятлар содир этилган бўлса, уларнинг 15 таси олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар бўлган.

Мазкур жиноятлар таркибини асосан тан жароҳати етказиш ҳамда ўғрилик жиноятлар ташкил этиб келмоқда.

Бу каби жиноий ҳаракатларни олдини олиш борасида туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ижтимоий профилактика объектлари билан якка тартибдаги учрашувлар ўтказилиб, расмий огоҳлантиришлар бериб келинмоқда.

Шунингдек, “Йўл харитаси” ижроси юзасидан ҳудудларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кузатув камераларини ўрнатилиши ва тунги рейд тадбирларини ўтказилиши жадаллаштирилиб, фуқароларга мол-мулкларини қаровсиз ҳолда қолдирмасликлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Албатта, маҳалла ҳудудида содир этилаётган жиноят ҳар биримизни ташвишга солиши ва унинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни ҳар бир мутасадди идоралар билан биргаликда самарали ташкил қилишимиз асосий вазифалардан бўлиб келмоқда.

Қайд этилаётган даврда олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг 45 таси маҳалла  ҳудудида  содир  этилди.

Маҳаллаларда содир этилган олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сабаблари таҳлил қилиниб, 34 та жиноятлар бўйича 41 та тегишли прокурор таъсир чоралари  қўлланилди ва фаолияти давомида камчиликларга йўл қўйиб келган 20 дан ортиқ масъул ходимлар интизомий жавобгарликка тортилди.

Бу борадаги амалий тадбирларимиз давом этиб, келгусида маҳалла ҳудудида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш, жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва омилларини аниқлаш ҳамда уларни ўз вафтида бартараф этиш бўйича самарали чоралар кўриб борилади.

 

Ҳурматли Косонсойликлар!

 

Жиноятчиликни олдини олиш ҳамда коррупциявий ҳолатларни бартараф этиш бўйича кучайтирилган иш тартибини жорий этдик.

Бу борада вилоят прокурори фармойиши қабул қилиб, барча тезкор ходимлар ҳар бир маҳаллаларга номма-ном бириктирилди.

Соҳага доир тарғибот ишлари бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқилиб, бу борадаги профилактик тадбирларимизни ҳамон давом эттирмоқдамиз.

Эътиборингизни ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича дастлабки бажарилган ишлар ва таҳлилларнинг натижаларига қаратсам.

Биринчидан, жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти самарадорлигини оширишда соҳавий назорат кучайтирилди.

Жорий йилнинг 7 ойида 59 та ўрганишлар ўтказилиб, 400 дан ортиқ шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Бу ишлар мунтазам давом этади.

Иккинчидан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳам, аҳоли ҳам кўпроқ эътибор бериши лозим бўлган ҳамкорлик кучайтирилиши керак бўлган бир нечта жиноий омилларга диққат қаратмоқчиман.

Шиддат билан ривожланаётган юртимизда инсонлар кўпроқ пул топиш билан бирга, ноқонуний бойлик орттиришнинг янги йўлларини ҳам ўйлаб топмоқдалар.

Кейинги вақтларда фирибгарлик ва ўғрилик жинояти ошаётгани ҳам бунга яққол мисол бўлади.

Фирибгарлик ва ўғрилик жиноятлари аксарият ҳолларда ахборот технологиялари ва интернет ижтимоий тармоқлари орқали содир этилаётганлиги ташвишли ҳолдир.

Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ҳуқуқ идоралари илгари дуч келмаган кибер макондаги жиноятлар салмоғи ортиши анчагина ташкилий чоралар кўришни тақозо этди.

Маълумот учун, тумандаги жиноятларнинг 64 фоизини ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни ташкил этса, ўтган 24 кун давомида 21 та бу турдаги жиноятлар содир этилди.

Кибер маконда содир этилган жиноятларнинг 38,7 фоизи фирибгарлик ҳамда 59,1 фоизи ўғриликни ташкил қилган.

Сўнгги йилларда бу тоифадаги жиноятлар, бир неча бараварга кўпайди.

Илгари бундай жиноятларга қарши ишлайдиган тизим бўлмаган. Шу сабабли, аҳолимиздан фирибгарлик қурбони бўлмаслик учун, интернет ижтимоий тармоқлари орқали келаётган турли хил фейк хабарлардан эҳтиёт бўлишларини ҳамда банк карталари ва ҳисоб рақамлари тўғрисидаги   маълумотларни сир сақлашни сўраб қоламиз.

 

Азиз тумандошлар!

 

Жуда кўп масалаларда иш услубларимиз ўзгариши зарур, бунинг устида ишлаяпмиз.

Президентимиз талаб қилаётган, жиноятларнинг оқибатлари эмас, уларнинг сабабларини, ҳуқуқбузаликларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф қилишни устувор вазифа деб халқ билан биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.

Бунинг учун, ҳар бир маҳалла, хонадонгача тушиб, ҳуқуқбузарлик омилларини аниқлашга эътиборимизни кучайтирамиз, жиноят содир этган ва бунга мойиллиги бор фуқаролар билан учрашувлар ўтказиб, “фуқаробай” иш тизимини жорий қиламиз.

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятга сабаб бўлаётган оилавий, ижтимоий, моддий ва психологик муаммоларни ҳал қилишга, ҳар бир фуқарода “жиноятчиликка қарши иммунитет”ни болаликдан шакллантиришга алоҳида эътибор қаратамиз.

 

Азиз ҳамюртлар!

 

Жиноятларга қарши курашда прокуратура органлари, кўмак ва ҳамкорликда жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига чек қўйишга кафолат беради.

Шундай экан аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол ҳамкорликка чақирамиз.

Шуни яна бир бор алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, жиноятга қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар таъминланишига шахсан кафолат бераман.

 

Эътиборингиз учун раҳмат!

Aholini ro'yxatga olish — bu davlat tomonidan muayyan hududda istiqomat

qiluvchi barcha fuqarolar va aholining boshqa kategoriyalari haqida batafsil va tizimli ma'lumotlar yig‘ish jarayonidir. Ushbu jarayon doirasida har bir fuqaro yoki oilaning asosiy demografik, ijtimoiy va iqtisodiy holati haqida ma'lumotlar to‘planadi.

 

Aholini ro'yxatga olishning mazmuniva maqsadi

- Ro'yxatga olish jarayoni davomida quyidagi asosiy ma'lumotlar olinadi:

- Fuqaroningshaxsiy ma’lumotlari (ismi, familiyasi, tug‘ilgan sanasi)

- Yashashjoyi va doimiy istiqomat manzili

- Jinsi, millati, til bilish darajasi

- Ta’lim darajasi va kasb-hunari

- Bandlik holati va ish faoliyati

- Oilaviyholat va uy-joy sharoiti

 

Ushbu ma’lumotlar davlat uchun aholi soni, tarkibi va ijtimoiy-iqtisodiy holatinianiqlashga imkon beradi. Bu esa o‘z navbatida davlat siyosatini ishlab chiqish, rejalashtirish va resurslarni taqsimlashda muhim ahamiyat kasb etadi.

 

Aholi uchun foydasi

- Aholini ro'yxatga olish natijalari quyidagi yo‘nalishlarda aholi hayotiniyaxshilashga xizmat qiladi:

- Ta’limtizimini rivojlantirish va maktablar, universitetlar sonini rejalashtirish

- Sog‘liqnisaqlash xizmatlarini takomillashtirish, tibbiy muassasalar tarmog‘ini

kengaytirish

-Ijtimoiy himoya tizimini takomillashtirish, aholining zaif qatlamlariga ko‘mak berish

- Mehnat bozori va bandlik siyosatini shakllantirish

- Infratuzilma va uy-joy qurilishini samarali rejalashtirish

- Savollarga javob berish tartibi juda sodda va qulay:

- Sizdan so‘ralayotgan barcha ma’lumotlar faqat statistika va rejalashtirish maqsadidayig‘iladi.

- Javoblaringizmaxfiyligi to‘liq ta’minlanadi va shaxsiy ma’lumotlaringiz uchinchi shaxslarga

oshkor qilinmaydi.

- Ro'yxatga olish jarayonida olingan ma’lumotlar faqat rasmiy statistik hisobotlartayyorlashda ishlatiladi.

- Sizdananiq va to‘liq javoblar berishingiz talab etiladi, chunki ular mamlakatimizning

rivojlanish strategiyasini shakllantirish uchun juda muhimdir.

 

Xulosa

Aholini ro'yxatga olish jarayonida har bir fuqaroning ishtiroki davlatimizkelajagi uchun muhim hisoblanadi. Ushbu ma’lumotlar yordamida davlat xizmatlari yanada samarali tashkil etiladi va ijtimoiy-iqtisodiy taraqqiyot yaxshilanadi.Shuning uchun, barcha fuqarolar ro'yxatga olishda faol ishtirok etishga chaqiriladi.

Азиз юртдошлар, туманимиз меҳмонлари!

 

Мамлакатимизда юз бераётган шиддатли ўзгаришларга, аҳолининг турмуш даражаси кескин ўсиб бораётганига ҳар биримиз бирдек гувоҳ ҳам бўлмоқдамиз.

Президентимиз ана шу янгиланиш, ўзгаришлар самарадор бўлишининг кафолати сифатида мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, бунинг учун жиноятчиликка қарши курашиш тизимини тубдан яхшилашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири даражасига кўтардилар.

Зеро, бу ислоҳотларнинг самараси барча соҳаларда қонун талабларига сўзсиз риоя этишга, жиноятчилик каби иллатнинг олдини олишга бевосита боғлиқдир.

 

Азиз Косонсой туман аҳли!

 

Туманимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Жиноятлар учун жазо муқаррарлигини таъминлаш вазифаси қанчалик муҳим бўлса, уларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларини бартараф қилиш борасида чоралар кўрилаяпти.

2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сон Қарори асосида жиноятларнинг сабабларини “маҳаллабай” ва “соҳабай” муҳокама қилиш тартиби, маҳаллаларни криминоген даражасида тоифалаш тизими, “маҳалла еттилиги” институти, “ижтимоий профилактика” тамойили асосида ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини амалга ошириш орқали аҳолида хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қарорга мувофиқ ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликнинг эрта олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича янги механизм жорий этилди, менинг раҳбарлигимда туман прокуратурасида идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб фаолияти йўлга қўйилди.

Қарор ижроси доирасида тумандаги жами 59 та маҳалланинг криминоген вазияти оғир 7 тасига масъул раҳбарлар номма-ном бириктирилган.

Барча туман ва маҳаллаларнинг чораклик, шунингдек 3-чорак учун манзилли чора-тадбирлар “йўл хариталари” ишлаб чиқилди.

Ўтган давр мобайнида огоҳлик ва ҳуқуқбузарликдан ҳимоя тизимини яратиш мақсасидида маҳаллалардаги кўп қаватли уйларнинг эшикларига замонавий 31 та домофонлар комплекслари, кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари олдига 7 та ташвиш тугмалари жойлаштирилган бўлса, 18 та савдо муассасалари ва 200 та хонадонлар тезкор қўриқловга олинди.

Энг муҳуми, намунавий хавфсиз кўча ва йўлакларнинг ташкил этилиши криминоген вазият барқарорлигини таъминлашда ўзининг ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда.

Йўл-хаританинг мазкур банди тўлиқ бажарилиб, туман ҳудудида 20 дан ортиқ кўча ва йўлаклар ташкил этилиб, аҳоли ва кенг жамоатчиликнинг хафсизлигини таъминланга хозирда хизмат қилмоқда.

Қарорга асосан ҳудудларда криминоген вазият ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича кунлик сўров ва ўрганишларни йўлга қўйдик.

Олиб борилган профилактик тадбирлар ва йўл харита ижроси натижада, олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар 16,9 фоизга (89/74  - 15 та)  камайди ёки умумий жиноятчиликнинг 22 фоизини  ташкил  этди.

Ёҳуд, 59 та маҳалларнинг 31 (55,4%) тасида жиноят содир этилмади, 19 (33,9%) тасида эса камайишига эришилди.

Криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг жиноят ўчоқлари жойида ўрганилмоқда, мисол учун, туман маҳаллаларида содир этилган 74 та олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сабаблари таҳлил қилиниб, тегишли прокурор таъсир чоралари қўлланилди.

Ҳудудларда содир этилган жиноятлар хусусиятини инобатга олган ҳолда, 3-чорак учун йўл хариталарни ҳам ишлаб чиқилди.

 

Ҳурматли Косонсойликлар!

 

Жиноятчиликни олдини олиш ҳамда коррупциявий ҳолатларни бартараф этиш бўйича кучайтирилган иш тартибини жорий этдик.

Бу борада вилоят прокурори фармойиши қабул қилиб, барча тезкор ходимлар ҳар бир маҳаллаларга номма-ном бириктирилди.

Соҳага доир тарғибот ишлари бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқилиб, бу борадаги профилактик тадбирларимизни ҳамон давом эттирмоқдамиз.

Эътиборингизни ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича дастлабки бажарилган ишлар ва таҳлилларнинг натижаларига қаратсам.

Биринчидан, жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти самарадорлигини оширишда соҳавий назорат кучайтирилди.

Жорий йилнинг 7 ойида 59 та ўрганишлар ўтказилиб, 400 дан ортиқ шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Бу ишлар мунтазам давом этади.

Иккинчидан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳам, аҳоли ҳам кўпроқ эътибор бериши лозим бўлган ҳамкорлик кучайтирилиши керак бўлган бир нечта жиноий омилларга диққат қаратмоқчиман.

Шиддат билан ривожланаётган юртимизда инсонлар кўпроқ пул топиш билан бирга, ноқонуний бойлик орттиришнинг янги йўлларини ҳам ўйлаб топмоқдалар.

Кейинги вақтларда фирибгарлик ва ўғрилик жинояти ошаётгани ҳам бунга яққол мисол бўлади.

Фирибгарлик ва ўғрилик жиноятлари аксарият ҳолларда ахборот технологиялари ва интернет ижтимоий тармоқлари орқали содир этилаётганлиги ташвишли ҳолдир.

Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ҳуқуқ идоралари илгари дуч келмаган кибер макондаги жиноятлар салмоғи ортиши анчагина ташкилий чоралар кўришни тақозо этди.

Маълумот учун, тумандаги жиноятларнинг 64 фоизини ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни ташкил этмоқда.

Мисол учун, жорий йилнинг ўтган даврида биргина пластик карталардан пул маблағларини ечиб олиш ҳолатлари юзасидан 204 та жиноят иши қўзғатилди.

Кибер маконда содир этилган жиноятларнинг 79 таси ёки 38,7 фоизи фирибгарлик ҳамда 122 таси ёки 59,1 фоизи ўғриликни ташкил қилган.

Сўнгги йилларда бу тоифадаги жиноятлар, бир неча бараварга кўпайди.

Илгари бундай жиноятларга қарши ишлайдиган тизим бўлмаган. Шу сабабли, аҳолимиздан фирибгарлик қурбони бўлмаслик учун, интернет ижтимоий тармоқлари орқали келаётган турли хил фейк хабарлардан эҳтиёт бўлишларини ҳамда банк карталари ва ҳисоб рақамлари тўғрисидаги   маълумотларни сир сақлашни сўраб қоламиз.

 

Азиз тумандошлар!

 

Жуда кўп масалаларда иш услубларимиз ўзгариши зарур, бунинг устида ишлаяпмиз.

Президентимиз талаб қилаётган, жиноятларнинг оқибатлари эмас, уларнинг сабабларини, ҳуқуқбузаликларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф қилишни устувор вазифа деб халқ билан биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.

Бунинг учун, ҳар бир маҳалла, хонадонгача тушиб, ҳуқуқбузарлик омилларини аниқлашга эътиборимизни кучайтирамиз, жиноят содир этган ва бунга мойиллиги бор фуқаролар билан учрашувлар ўтказиб, “фуқаробай” иш тизимини жорий қиламиз.

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятга сабаб бўлаётган оилавий, ижтимоий, моддий ва психологик муаммоларни ҳал қилишга, ҳар бир фуқарода “жиноятчиликка қарши иммунитет”ни болаликдан шакллантиришга алоҳида эътибор қаратамиз.

 

Азиз ҳамюртлар!

 

Жиноятларга қарши курашда прокуратура органлари, кўмак ва ҳамкорликда жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига чек қўйишга кафолат беради.

Шундай экан аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол ҳамкорликка чақирамиз.

Шуни яна бир бор алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, жиноятга қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар таъминланишига шахсан кафолат бераман.

 

Эътиборингиз учун раҳмат!

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ватанга муҳаббат ва ёшларни ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида тизимли ишлар ташкил қилинмоқда.!

Маълумки, ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш юзасидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ана шундай тизимли ишлар, адлия органлари ва ташкилотлари томонидан ҳам бажариб келинмоқда.

Хусусан, Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссиясининг 2025-йил 12-мартдаги 3-сон баёни, Адлия вазирининг 2028-йил 25-мартдаги 126-ум-сон буйруғи  ва Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 2025-йил 11-апрелдаги 103-ум-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Косонсой туман адлия бўлим ЙХКМ  бош юрисконсулти Ж.К.Акрамов тамонидан Тумандаги Мовароуннаҳр маҳалласида яшовчи ёш ҲошимхоʻЖайев Аҳрорхон Аброрхон ўғлининг туғулганлик тўғрисидаги гувохномаси йўқолганлиги мазкур ёш билан сухбатлашиш жараёнида аниқланди ва  мазкур ёшга туман ФҲДЁ бўлими  ҳамкорлиги билан такрорий туғулганлик тўғрисидаги губоҳномаси расмийлаштириб берилди.

Наманган вилояти Адлия бошқармаси Косонсой туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти

                                        Ж.К.Акрамов