Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ватанга муҳаббат ва ёшларни ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида тизимли ишлар ташкил қилинмоқда.!
Маълумки, ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш юзасидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ана шундай тизимли ишлар, адлия органлари ва ташкилотлари томонидан ҳам бажариб келинмоқда.
Хусусан, Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссиясининг 2025-йил 12-мартдаги 3-сон баёни, Адлия вазирининг 2028-йил 25-мартдаги 126-ум-сон буйруғи ва Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 2025-йил 11-апрелдаги 103-ум-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Косонсой туман адлия бўлим ЙХКМ бош юрисконсулти Ж.К.Акрамов тамонидан Тумандаги Мовароуннаҳр маҳалласида яшовчи ёш ҲошимхоʻЖайев Аҳрорхон Аброрхон ўғлининг туғулганлик тўғрисидаги гувохномаси йўқолганлиги мазкур ёш билан сухбатлашиш жараёнида аниқланди ва мазкур ёшга туман ФҲДЁ бўлими ҳамкорлиги билан такрорий туғулганлик тўғрисидаги губоҳномаси расмийлаштириб берилди.
Наманган вилояти Адлия бошқармаси Косонсой туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти
Ж.К.Акрамов







