Янгиликлар
Косонсой туман маҳаллий бюджетининг жорий йил 2-чорак учун даромадлар режаси 10 063,7 млн сўм этиб белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 12 630,3 млн сўмга бажарилиб, режа кўрсатгичига нисбатан 125,5 фоизга ёки 2 566,6 млн сўм ортиғи билан бажаришга эришилди.
Туман маҳаллий бюджетининг харажатлари жорий йил 2-чорак режаси 86 062,0 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 85 838,0 млн.сўмга ёки 99,7 фоизга молиялаштирилган.
Жумладан: Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга 67 628,0 млн.сўм,
- Мактабгача таълим учун 6 658,0 млн.сўм; (416,1 млн.сўм иш ҳақи ва ажратма)
- Умумтаълим мактаблари учун 4 448,0 млн.сўм; (2 758,5 млн.сўм иш ҳақи ва ажратма)
- Соғлиқни сақлаш учун 30 555,0 млн.сўм; (25 384,6 млн.сўм иш ҳақи ва ажратма) (пандимия учун 436 261,0 минг сўм кўшимча иш ҳақи)
- Маданият оммавий ахборот воситалари учун 606,0 млн.сўм;
- Спорт соҳаси учун 1 541,0 млн.сўм;
- Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар 23 821,0 млн.сўм.
- Иқтисодиёт харажатларига 6 874,0 млн.сўм,
- Ободонлаштриш харажатлари учун 4 146,0 млн.сўм;
- Ички йўллар учун 633,0 млн.сўм;
- Ирригация бўлими учун 820,0 млн.сўм;
- Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари учун 224,0 млн.сўм;
- В.М.03.05.2018 й 320-сонли карорига асосан электр энергия тўлови учун 532,0 млн.сўм (27 та фермер хўжалиги 29 насос)
- Ветеринария бўлими учун 519,0 млн.сўм
- Бошқарув органларининг сақлаш харажатларига 3 451,0 млн.сўм, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш харажатларига 2 882,0 млн.сўм,
- Заҳира жамғармаси 677,0 млн.сўм;
- Бошқа харажатларга 2 008,0 млн.сўм маблағ йўналтирилди.
Туманда ташкил этилган 49 та оилавий давлат хусусий шерикчилик нодавлат мактабгача таълим муасасалари учун 1 830,8 млн.сўм маблағ ажратилган.
2021 йил 2-чорак якуни билан даромадлар режасини ошириб бажарилиш ҳисобига шаклланган қўшимча маблағлар 2 566,6 млн.сўм шаклланган бўлиб,
- 2021 йил “Обод қишлоқ” дастурига киритилган “Жар” ва “Равот” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ички йўлларни таъмирлаш, ирригация тизимини яхшилаш, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларини таъмирлаш ва янги қуриш харажатларини ўз вақтида амалага ошириш мақсадида вилоят бюджетидан қисқа муддатли бюджет ссуда маблағлари олинган бўлиб, 2-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилиш ҳисобига шаклланган қўшимча маблағлар ҳисобидан 1 780,0 млн сўм маблағ ссудани қоплаш учун йўналтирилган.
- Очиқ бюджет учун 769,9 млн.сўм;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 29 июндаги 445-сонли қарорини амалга оширилишини туман Молия бўлимида мақсадли ўрганиш. 2021 йил 6 ойликда 1242 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ўрганилиб, 176 та ЯТТларда қонун бузилишлари ҳолатлари аниқланган.
Шундан;
137 таси ҳужжатсиз фаолият олиб борган 190 150,0 минг сўм, 7 та холат бўйича фаолиятини вақтинчи тўхтатиб, амалда фаолият юритаётган холатлари 13 200,0 минг сўм, 2 та расмий фаолият турига мос келмайдиган 4 400,0 минг сўм, 30 та ҳолатида умумовқатланиш корхоналари давлат рўйҳатидан ўтмасдан 34 1347,0 минг сўм жами 636 039,0 минг сўм, ва бошқа 50 та холатлар бўйича махаллий бюджетга 319 401,0 минг сўм тўламаётганлиги хамда ноқонуний равишда фаолият кўрсатаётганлиги аниқланган. Аниқланган холатлар бўйича туман ДСИ га алоқа хати орқали ижро этиш учун юборилган.
Бундан ташқари 2021 йил 6 ойликда Наманган вилоят ДСБ дан олинган маълумотлар базасини туман ер ресурслари ва Давлат кадастр бўлимидан хамда туман ер тузиш ва кўчмас мулк Давлат кадастри бўлимидан олинган маълумотлар базаси билан тумандаги мол-мулк ва ер солиғи тўловчи фуқароларнинг ҳозирги ҳолати солиштириб ўрганилганда, қуйидагилар аниқланди. Косонсой туман худудида 516 та фуқароларнинг турар жойлари ва нотурар жойлари ер майдонлари мол-мулклари Косонсой туман ДСИ базасига кирмаганлиги ва солиққа тортилмаганлиги, бунинг натижасида жами 413 892,0 минг сўм қўшимча маблағ махаллий бюджетга тушмаётганлиги аниқланди.
Жорий йилнинг 6 ойлликда мол-мулк ва ер солиғи хамда ЯТТларда қонун бузилишлари ҳолатлари бўйича жами 1 369 332,0 минг сўм қўшимча тушуриладиган манбаа аниқланган.
Ушбу йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
11 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 710-сон қарорига мувофиқ синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини халқаро тавсияларга мос равишда ўтказилишини ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ташкилий режани ишлаб чиқиш рўйхатга олиш ходимлари учун белгиланган ўртача юкламалар асосида ҳудудий статистика бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлимлари томонидан аҳолини рўйхатга олишни режалаштириш (туман (шаҳар), аҳолини рўйхатга олиш, инструкторлик ва ҳисоб участкаларига бўлиш) мақсадида амалга оширилади. Бунда туман (шаҳар)ларнинг маъмурий хариталари, қишлоқ аҳоли пунктлари ва маҳаллаларнинг схематик режалари, қишлоқ аҳоли пунктлари ва маҳаллалар рўйхати, аҳоли сони кўрсатилган уй ва хонадонлар манзиллари каби маълумотлардан фойдаланилади.
Косонсойда бугунги сайёр қабул 1-сектор ҳудудидаги “Бомраҳа” маҳалласида ташкил этилди. Туман ҳокими мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда аҳолининг мурожаат ва муаммолари тингланди. Даставвал ўрганилган муаммоларни бартараф этиш масаласи қўйилган бўлса кейинги масала аҳолининг мурожаатлари асосида бўлди.
Косонсой туманининг олис ҳудудларидан бўлган “Бомраҳа” маҳалласининг энг биринчи муаммоларидан бири ички йўлларнинг таъмирталаблиги бўлса, кейингиси муаммолар ичимлик суви, трансформатор билан боғлиқ.
Мурожаатлар тинглангач йўлларда шағаллаш ишлари қисқа муддатда бошлаб юборилиши айтилиб, қолган мурожаатлар ҳам вақтида бартараф этилиши юзасидан тегишли ташкилот вакиллари зиммасига юклатилди.
Ҳудудлар кесимида олиб борилаётган сайёр қабуллар юзага келган камчиликларни эрта бартараф этиш, аҳолини қийнаётган муаммоларга вақтида ечим топишдан иборат.
Косонсой туманида бу каби сайёр қабуллар давом этмоқда.
“Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5200-сон, 28.07.2021 й.) қабул қилинди.
🍇 Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 48 та туман узум етиштиришга ихтисослаштирилади.
☑️ Ихтисослашган туманлардаги 156 минг гектар майдонда (шу жумладан 2021 йилда 50 минг гектар) узумзорлар барпо этилиб, уларни истеъмолчига етказишга қадар узлуксиз тизим яратилади.
➡️ 2021 йил 1 августдан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари (суғориладиган ва суғорилмайдиган (лалми) ерлар) токзорлар барпо этиш ва узумчиликни ривожлантириш учун очиқ танлов асосида 30 йил муддатга ижарага берилади.
📌 Очиқ танловга ер участкалари деҳқон хўжаликлари ташкил этган ҳолда токзорлар барпо этиш учун – 0,06 – 1 гектар ўлчамларда, яхлит контурда йирик токзорлар барпо этиш учун 1 – 30 гектар ўлчамларда чиқарилади.
✅ 2021 йил 1 сентябрдан:
🔸 Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда юридик шахс мақомига эга бўлмаган, узумчиликни ривожлантириш бўйича доимий лойиҳа офислари ташкил этилади;
🔸 аҳоли томорқаларида, маҳаллаларда узум етиштиришни кенгайтиришнинг янги механизми жорий этилади;
🔸 узум етиштириш, уни қуритиш, қадоқлаш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилишнинг тўлиқ циклини яратиш мақсадида узумчилик ва виночилик кластерлари ташкил этилади.
🗓 2022 йилдан ҳар икки йилда бир маротаба узумчилик йўналишида “энг яхши узум нави”, “энг яхши интенсив токзор”, “энг яхши маҳаллий узум нави”, “энг яхши вино маҳсулоти” каби номинацияларда ўтказиладиган республика кўрик танлови таъсис этилади.
📝 2022 йил 1 январдан маҳаллий ишлаб чиқарилган узум ва мева-резаворлардан тайёрланган табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва кўпикланадиган винонинг 1 далига акциз солиғи 1 сўм этиб белгиланади.
🎓 Шунингдек, 2021 йил якунигача Жиззах давлат университети ҳамда Фарғона давлат университетида узумчилик ва виночилик ривожланган хорижий давлатлар ОТМлари билан ҳамкорликда қўшма факультет ташкил этилади.
Косонсой туман ҳокими аҳлонинг муаммлоари, мурожаатлари ва ечимини кутаётган масалаларини ҳал этиш мақсадида ҳар куни тумандаги турли МФЙларда сайёр қабул ўтказиб келмоқда. Бу галги қабул “Ўзбекистон” маҳалласи фуқаролари иштирокида бўлиб ўтди. 200га яқин аҳолини қамраб олган сайёр қабулда жами 20та мурожаат келиб тушди. Туман ҳокими томонидан мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш учун, ҳар бир аризачига масъуллар бириктирилди. Катта йўл четига пиёдалар йўлаги ташкил этиш ва ичимлик сувига дахлдор масалалар бўйича келиб тушган мурожаатлар ҳам мутасаддилар томонидан ўрганилиб, ушбу муаммони ҳал этиш учун зарур чора-тадбирлар кўришга келишиб олинди. “Халқ давлат идораси учун эмас, давлат идораси халқ учун ишлаши лозим” юртбошимизнинг ушбу гаплари бугун Косонсой туман халқи фаровонлиги учун ўтказиб келинаётган бу каби сайёр қабуллар ва уларнинг ижобий натижаларида ўз аксини топмоқда.












