Косонсой туман маҳаллий бюджетининг жорий йил 2-чорак учун даромадлар режаси  10 063,7 млн сўм этиб белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 12 630,3 млн сўмга бажарилиб, режа кўрсатгичига нисбатан 125,5 фоизга ёки  2 566,6 млн сўм ортиғи билан бажаришга эришилди.

Туман маҳаллий бюджетининг харажатлари жорий йил 2-чорак режаси 86 062,0 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 85 838,0 млн.сўмга ёки 99,7 фоизга молиялаштирилган.

Жумладан: Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга 67 628,0 млн.сўм,

  • Мактабгача таълим учун 6 658,0 млн.сўм; (416,1 млн.сўм иш ҳақи ва ажратма)
  • Умумтаълим мактаблари учун 4 448,0 млн.сўм; (2 758,5 млн.сўм иш ҳақи ва ажратма)
  • Соғлиқни сақлаш учун 30 555,0 млн.сўм; (25 384,6 млн.сўм иш ҳақи ва ажратма) (пандимия учун 436 261,0 минг сўм кўшимча иш ҳақи)
  • Маданият оммавий ахборот воситалари учун 606,0 млн.сўм;
  • Спорт соҳаси учун 1 541,0 млн.сўм;
  • Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар 23 821,0 млн.сўм.
  • Иқтисодиёт харажатларига 6 874,0 млн.сўм,
  • Ободонлаштриш харажатлари учун 4 146,0 млн.сўм;
  • Ички йўллар учун 633,0 млн.сўм;
  • Ирригация бўлими учун 820,0 млн.сўм;
  • Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари учун 224,0 млн.сўм;
  • В.М.03.05.2018 й 320-сонли карорига асосан электр энергия тўлови учун 532,0 млн.сўм (27 та фермер хўжалиги 29 насос)
  • Ветеринария бўлими учун 519,0 млн.сўм
  • Бошқарув органларининг сақлаш харажатларига 3 451,0 млн.сўм, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш харажатларига 2 882,0 млн.сўм,
  • Заҳира жамғармаси 677,0 млн.сўм;
  • Бошқа харажатларга 2 008,0 млн.сўм маблағ йўналтирилди.

Туманда ташкил этилган 49 та оилавий давлат хусусий шерикчилик нодавлат мактабгача таълим муасасалари учун 1 830,8 млн.сўм маблағ ажратилган.

2021 йил 2-чорак якуни билан даромадлар режасини ошириб бажарилиш ҳисобига шаклланган қўшимча маблағлар 2 566,6 млн.сўм шаклланган бўлиб,

- 2021 йил “Обод қишлоқ” дастурига киритилган “Жар” ва “Равот” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ички йўлларни таъмирлаш, ирригация тизимини яхшилаш, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларини таъмирлаш ва янги қуриш харажатларини ўз вақтида амалага ошириш мақсадида вилоят бюджетидан қисқа муддатли бюджет ссуда маблағлари олинган бўлиб, 2-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилиш ҳисобига шаклланган қўшимча маблағлар ҳисобидан 1 780,0 млн сўм маблағ ссудани қоплаш учун йўналтирилган.

 - Очиқ бюджет учун  769,9 млн.сўм;

  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 29 июндаги 445-сонли қарорини амалга оширилишини туман Молия бўлимида мақсадли ўрганиш. 2021 йил 6 ойликда  1242 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ўрганилиб, 176 та ЯТТларда қонун бузилишлари ҳолатлари аниқланган.

          Шундан;

137 таси  ҳужжатсиз фаолият олиб борган 190 150,0 минг сўм,  7 та холат бўйича фаолиятини вақтинчи тўхтатиб, амалда фаолият юритаётган холатлари 13 200,0 минг сўм, 2 та расмий фаолият турига мос келмайдиган 4 400,0 минг сўм, 30 та ҳолатида умумовқатланиш корхоналари давлат рўйҳатидан ўтмасдан 34 1347,0 минг сўм жами 636 039,0 минг сўм, ва бошқа 50 та холатлар бўйича  махаллий бюджетга 319 401,0 минг сўм тўламаётганлиги хамда ноқонуний равишда фаолият кўрсатаётганлиги аниқланган. Аниқланган холатлар бўйича туман ДСИ га алоқа хати орқали ижро этиш учун юборилган.

Бундан ташқари 2021 йил 6 ойликда Наманган вилоят ДСБ дан олинган маълумотлар базасини туман ер ресурслари ва  Давлат кадастр бўлимидан хамда туман ер тузиш ва кўчмас мулк Давлат кадастри бўлимидан олинган маълумотлар базаси билан тумандаги мол-мулк ва ер солиғи тўловчи фуқароларнинг ҳозирги ҳолати солиштириб ўрганилганда, қуйидагилар аниқланди. Косонсой туман худудида 516 та фуқароларнинг турар жойлари ва нотурар жойлари ер майдонлари мол-мулклари  Косонсой туман ДСИ базасига кирмаганлиги ва солиққа тортилмаганлиги, бунинг натижасида жами 413 892,0 минг сўм қўшимча маблағ махаллий бюджетга тушмаётганлиги аниқланди.

 Жорий йилнинг 6 ойлликда мол-мулк ва ер солиғи хамда ЯТТларда қонун бузилишлари ҳолатлари бўйича жами  1 369 332,0 минг сўм қўшимча тушуриладиган манбаа аниқланган.