Косонсойда бугунги сайёр қабул 1-сектор ҳудудидаги “Бомраҳа” маҳалласида ташкил этилди. Туман ҳокими мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда аҳолининг мурожаат ва муаммолари тингланди. Даставвал ўрганилган муаммоларни бартараф этиш масаласи қўйилган бўлса кейинги масала аҳолининг мурожаатлари асосида бўлди.
Косонсой туманининг олис ҳудудларидан бўлган “Бомраҳа” маҳалласининг энг биринчи муаммоларидан бири ички йўлларнинг таъмирталаблиги бўлса, кейингиси муаммолар ичимлик суви, трансформатор билан боғлиқ.
Мурожаатлар тинглангач йўлларда шағаллаш ишлари қисқа муддатда бошлаб юборилиши айтилиб, қолган мурожаатлар ҳам вақтида бартараф этилиши юзасидан тегишли ташкилот вакиллари зиммасига юклатилди.
Ҳудудлар кесимида олиб борилаётган сайёр қабуллар юзага келган камчиликларни эрта бартараф этиш, аҳолини қийнаётган муаммоларга вақтида ечим топишдан иборат.
Косонсой туманида бу каби сайёр қабуллар давом этмоқда.






