Косонсой туман ҳокими аҳлонинг муаммлоари, мурожаатлари ва ечимини кутаётган масалаларини ҳал этиш мақсадида ҳар куни тумандаги турли МФЙларда сайёр қабул ўтказиб келмоқда. Бу галги қабул “Ўзбекистон” маҳалласи фуқаролари иштирокида бўлиб ўтди. 200га яқин аҳолини қамраб олган сайёр қабулда жами 20та мурожаат келиб тушди. Туман ҳокими томонидан мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш учун, ҳар бир аризачига масъуллар бириктирилди. Катта йўл четига пиёдалар йўлаги ташкил этиш ва ичимлик сувига дахлдор масалалар бўйича келиб тушган мурожаатлар ҳам мутасаддилар томонидан ўрганилиб, ушбу муаммони ҳал этиш учун зарур чора-тадбирлар кўришга келишиб олинди. “Халқ давлат идораси учун эмас, давлат идораси халқ учун ишлаши лозим” юртбошимизнинг ушбу гаплари бугун Косонсой туман халқи фаровонлиги учун ўтказиб келинаётган бу каби сайёр қабуллар ва уларнинг ижобий натижаларида ўз аксини топмоқда.