Ушбу йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил

11 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 710-сон қарорига мувофиқ синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини халқаро тавсияларга мос равишда ўтказилишини ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Ташкилий режани ишлаб чиқиш рўйхатга олиш ходимлари учун белгиланган ўртача юкламалар асосида ҳудудий статистика бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлимлари томонидан аҳолини рўйхатга олишни режалаштириш (туман (шаҳар), аҳолини рўйхатга олиш, инструкторлик ва ҳисоб участкаларига бўлиш) мақсадида амалга оширилади. Бунда туман (шаҳар)ларнинг маъмурий хариталари, қишлоқ аҳоли пунктлари ва маҳаллаларнинг схематик режалари, қишлоқ аҳоли пунктлари ва маҳаллалар рўйхати, аҳоли сони кўрсатилган уй ва хонадонлар манзиллари каби маълумотлардан фойдаланилади.