У бунга қандай эришди, унинг муваффақият сабаблари нимада?

▫️Биз ғурур билан сўз юритадиган йигит ҳам Косонсойнинг чекка қишлоғи Хонқўрғонда туғилиб ўсган. Унинг муваффақиятлари ҳар қандай одамни ҳайратга солиши, қалбида янги умидлар уйғотиши табиий.

Абдувоҳид Исақов 1981 йилнинг 3 ноябрида Косонсой туманида туғилган. 1998 йилда тумандаги 11-сонли умумтаълим мактабини тамомлаб, 2000 йилда НамДУ санъатшунослик факультети талабаси бўлган. 2004 йилда тасвирий санъат йўналиши бўйича бакалавриат, 2006 йилда магистратурани тамомлаган. 2018 йил сентябр ойидан НамДУ тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедрасида иш бошлади. 2020 йилдан эса НамДУ тасвирий ва амалий безак санъати ихтисослиги бўйича таянч докторанти бўлди. Айни пайтда АҚШ “American Councils for International Education tomonidan taklif etilgan FEP” (Faculty Enrichment Program-FEP | Faculty Enrichment Program (americancouncils.org) дастури бўйича иштирок этмоқда. АҚШда ижтимоий-маданий алмашинувларда иштирок этиш имкониятини беради. Ўзбекистон ОТМларининг 30 нафар вакиллари қаторида дастурда иштирок этиш бахтига мушарраф бўлди.Ҳозирда шу дастур асосида Мичиган давлат университетида “Experiential learning in art education” мавзусидаги академик лойиҳа устида иш олиб боряпди.

Рустамхон Темиров

Косонсой туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш акцияси бўлиб ўтди.Президент ташаббуси билан илгари сурилган ушбу хайрли иш Республика бўйлаб кенг қулоч ёймоқда. “Косонсой фарм” эркин иқтисодий зонасида бўлиб ўтган акция байрамга айланди.Кўчат экиш акциясида вилоят раҳбари бошчилигида вилоят, туман сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллалар фуқаролари, нуроний отахонлар ва ёшлар биргаликда фаол иштирок этдилар. Ушбу кўчат экиш акциясида ҳудудга 2000 га яқин тўп турли хил кўчатлар экиш режалаштирилган.Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразақов ўз сўзида жаннатмакон юртимизда мана шундай ажиб масканларни ўз қўлимиз билан яратамиз деди. Умумхалқ хашариҳда қатнашган нуронийлар юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, шу сингари боғ-роғлар кўпайишини тилаб, дуога қўл очдилар.

 Косонсой туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идораси туман вакиллиги ҳамкорлигида Косонсой туманида фаолият олиб бораётган жомеъ масжидларнинг имом-хатиб, имом ноиблари ва фаол нуронийларнинг бир гуруҳи давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга асосан, хайрли ишларни бошлаб юборган. Улар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мақсадида 2 ноябрдан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик”да фаол қатнашишди.Турли хил манзарали дарахтлар ва гул кўчатлари экилиб, юртимиз тинчлиги ва ободлиги учун дуолар қилишди.

Инсон учун тинчлик ва саломатликдан бебаҳо бойлик йўқ. Шунинг учун ҳам халқимиз тиббиёт ходимларини дунёдаги энг улуғ касб эгалари, муқаддас қасамёдига содиқ, ўз ишига фидойи инсонлар деб билади ва машаққатли меҳнатларини юксак қадрлайди.Адолат СДП Наманган вилоят Кенгаши томонидан Косонсой туман тиббиёт бирлашмасида тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тадбир ўтказилди.Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари Косонсой туман Кенгаши депутати Исроилжон Жўраев, халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири Дилфуза Валиева, туман Кенгаши депутати Маъруфжон Тешабоевлар иштирок этиб, тиббиёт ходимларини касб байрамлари табрикладилар. Якунда бир гуруҳ тиббиёт ходимлари партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

🔹 Президент Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида белгиланган режа-мақсадлар тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, “ҳоким ёрдамчиси” учун номзодларни аниқлаш, жорий йил 15 декабрга қадар танлаб олинган номзодларни ўқитиш ва зарур шароитлар яратиб бериш режалаштирилган.Шу муносабат билан Косонсой туман ҳокимлигида “маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида тумандаги 59 та маҳалла фуқаролар йиғини бўйича тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ташкил этилаётган “ҳоким ёрдамчиси” лавозими учун номзодлар суҳбатдан ўтказилди.

Маълумот учун, ҳоким ёрдамчилари маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш жойларини яратишга масъул бўлади. Ер, кредит, инфратузилма, касбга ўқитиш ва бошқа зарурий кўмак бериш тизимини йўлга қўяди, ўз “бюджети” бўлиб, эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар ажратиш, жамоат ишларига жалб қилишни ташкиллаштиради.