«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. 

Қарор билан 2021 йил 11 мартда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Битимни амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.

Наманган вилояти Косонсой туманининг Такаранг даҳасидаги Чуст кўча маҳалласи мева-сабзавот логистикаси марказига айланиб улгурган.

– Жорий мавсумнинг ҳозирги ҳолатига кўра хорижга 400 тонна мева экспорт қилдик, - дейди экспортчи тадбиркор Назир Бозоров. – Бу 20 фурада гилос, ўрик, узум, анор, хурмо дегани. Уларни Жанубий Корея, Япония, Хитой, Россия, Украина, Беларусь давлатларига жўнатдик. Ёзда Польшага катта миқдорда пиёз юборган эдик. Мавсум энди қизғин паллага кирди. Катта иш ҳали олдинда.

Меваларни саралаш, жойлаш, қадоқлаш билан юздан ортиқ аёллар ва ёшлар банд этилган.

Ўтган йили ушбу манзилдан 1000 тонна мева хорижга чиқарилган эди.

Сизларга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2020- йил 11- ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида 2023- йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 710-сон қарорига мувофиқ, аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш 2021- йил 1–25- ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.

Аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш икки хил усулда, яъни 1-5 ноябрь кунлари Интернет тармоғи орқали ва 11-22 ноябрь кунлари қоғоз шаклида рўйхатга олувчи ходимлар томонидан уйма-уй юрган ҳолда амалга оширилади.

Интернет тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш учун махсус ахборот тизими ишлаб чиқилган. Мазкур ахборот тизимида синов ўтказилиши белгиланган ҳудудлар аҳолиси учунгина эмас, балки, республикамизнинг барча ҳудудларида яшовчи ва бошқа давлатларда вақтинча бўлиб турган фуқаролар учун ҳам тизимга кириб, рўйхатдан ўтиш имконияти яратилган.

Синов тариқасида Интернет тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш натижасида ушбу ахборот тизимининг ишлаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммо ва камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилади ҳамда 2023- йилда республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш даврига қадар фойдаланувчилар учун янада қулай ҳолга келтирилади.

Ҳурматли фуқаролар!

Шу муносабат билан, Сизлардан 1–5 ноябрь кунлари ушбу ахборот тизимига (census.stat.uz) кирган ҳолда рўйхатга олиш жараёнларида фаол иштирок этишингизни сўраймиз!

Унутманг, Сизнинг иштирокингиз мамлакатимизнинг келгусидаги ижтимоий-иқтисодий тараққиётини белгилашда муҳим аҳамият касб этади!

Сессия ишида туман кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.Сессия ишини туман кенгаши раиси, туман ҳокими Б.Юсупов очиб берди ва сессия котиби сайланди.Сессияда бир қатор масалалар кўриб чиқилиб, муҳокама этилди.Хусусан, тумандаги тўртта сектор раҳбарларини 2021 йил III-чораги давомида сектор ҳудудида “Аёллар дафтар”га киритилган аёлларни эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, даромадларини ошириш ишсиз аёлларни ишга жойлаштириш ҳамда уларни “Аёллар дафтари”дан чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари, Косонсой туман сектор раҳбарларининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2021 йил IV-чораги учун тузган “Йўл харита”сини тасдиқлаш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг “Секторлар ҳамда ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ва уларнинг мурожаатлар билан ишлаш ҳолати” юзасидан киритган ахбороти тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг Косонсой туманида 2021 йил “Обод қишлоқ” дастурида белгиланган ишларни амалга оширилиши юзасидан ахбороти тўғрисида, “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш тўғрисида, Косонсой туман ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Шукуровнинг Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ў.Бозоровнинг 2021 йил 9 ойлиги, жумладан 3-чорак учун бюджет даромадларига белгиланган прогноз режа-кўрсаткичлари бажарилиши юзасидан ҳисоботи хақида, Косонсой туман ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи (Б.Салимжонов)нинг ҳудудда инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳисоботини эшитиш тўғрисида туманда ёшларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги “Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида”ги ПҚ-4513 сонли қарорини туманда бажарилиши тўғрисида, Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг Косонсой туманидаги бўш турган директорлик лавозимлари учун номзодларга тавсия бериш тўғрисида, Косонсой туман халқ таълими бўлимида 2021 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида, Маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида, шунингдек ҳудуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш, Косонсой тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йил III-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағларини йўналтириш тўғрисида , “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида Косонсой туманида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиб, халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.Шу билан Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг 34-сессияси якунланди.

Косонсой туманида маҳалла раислари ҳамда аҳоли билан биргаликда маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар хусусида очиқ мулоқотлар ва учрашувлар ўтказилмоқда.Маълумки, Косонсой туманида 59та маҳалла мавжуд бўлиб, бугунги кунда маҳалла раисларининг олиб бораётган саъй-ҳаракатлари натижасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари» ҳамда «Темир дафтар»да турувчи маҳаллалардаги фуқароларга зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда. Ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш, кам таминланган эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, моддий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Буларнинг барчаси албатта маҳалла раисининг саъй-ҳаракатлари ва олиб бораётган ишлари натижасидир. Хусусан, туман маҳаллаларида ҳам маҳалла раислари ташаббуси кўча ва йўлларда таъмирлаш, шағаллаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳудуд ободлиги ва ҳар бир хонадонларда тинч аҳилликни сақлаш учун энг аввало фуқароларимизни иш билан таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бирига айланиб улгурди.