«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2021 йил 11 мартда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Битимни амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.






