Келгуси йилда Хоразм, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Фарғона вилоятларида жами 900 мегаваттли яна 5 та қуёш электр станциясини барпо этиш бўйича инвесторлар танлови якунланади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йилда қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда (https://t.me/NamanganHaqiqati_Rasmiy/8053) айтиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари, аввало, шу лойиҳаларга эътибор қаратиб, уларни ўз вақтида ишга тушириш юзасидан кўрсатмалар берди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлигига халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда янги лойиҳалар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Президентимиз йирик саноат корхоналари ҳам ўз таъминоти учун қайта тикланувчи энергия манбалари ташкил этиши зарурлигини таъкидлади.

Кўрик-танлов ёшлар етакчилари фаолиятини таҳлилий ўрганиш, уларнинг билим-кўникмаси, ёшларни ортидан эргаштира олиш, фаолияти давомида эришган натижалари ҳамда бошқа қобилиятларини баҳолаш асосида ташкил этилади.

🎗Азиз ёшлар етакчилари, ушбу кўрик-танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) Кенгашларига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

⚡️Танловнинг Республика босқичи ғолиблари Ўзбекистон белгиси кўкрак нишони ҳамда кўрик-танлов ташкилотчиларининг қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Наманган шаҳридаги “Диёр” тантаналар уйида Косонсой туманида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари иштирокида байрам тадбири ўтказилди.

Шодиёнада туман ҳокими Баҳодир Юсупов сўзга чиқиб, самимий тилаклар билдирди ҳамда соҳа фидойиларидан бир гуруҳига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширди.

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шерали Раҳимов тантана иштирокчиларига эзгу тилаклар билдирди.

Республикамизнинг кўзга кўринган санъаткорлари ҳамда туман маданият бўлими хонандалари иштирокида байрам концерти йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Дарҳақиқат, саломатлигимиз посбонларини қанча эъзозласак кам. Бу борада муҳтарам Президентимизнинг айнан тиббиёт тизимида олиб бораётган изчил ислоҳотлари бунинг ёрқин мисолидир. Биз шу кунларда миллий тиббиёт тизимида мисли кўрилмаган ўзгаришларни гувоҳи бўлиб турибмиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги “Короновирус пандемияси шароитида республика аҳолисига давлат ресурслари ҳисобига ун маҳсулотларини тизимли ва кафолатли етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 01-03/1-638-сонли баёнини ижроси бўйича тумандаги рўйхат (дислокация) асосида “Ўздонмаҳсулот” АК корхонаси тизимидаги дон корхоналаридан марказлашган тартибда ун фонди олиб фаолият олиб бораётган савдо дўконлари ун маҳсулотлари етказиб берилмоқда.Косонсой туманида ноябрь ойи учун 216400 нафар аҳолига 506,1 тонна ун етказиб бериш режалаштирилган.Жумладан, “Ширинбулоқ” МФЙга тумандаги “Косонсой оқибат савдо” МЧЖ томонидан 4276 нафар аҳолига режадаги 10,1 тонна ун олиб келиб тарқатилган.Ижтимоий тармоқларда “Ширинбулоқ” МФЙда ун тарқатиш жараёнида навбат кўпайиб кетганлиги, ушбу ҳолат тартибсизликни юзага келтирганлиги ҳақидаги видеолавҳа тарқалди.Бунга сабаб, аҳолига ун келиши муносабати билан маҳалла маъмурияти томонидан аҳолига бир вақтда хабар берилган. Натижада, кўплаб фуқаролар унни тезроқ олиш истагида бир вақтда тўпланганлиги, бунинг натижасида эса ушбу ҳолат хунук манзарани акс эттириб, ижтимоий тармоқларда танқидларга сабаб бўлган.Аммо, шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ун тарқатиш жараёнида барча фуқароларга белгиланган тартиб ва миқдорда ун етказиб берилган. Яъни, маҳалла учун ажратилган 10.1 ун шу миқдорда тарқатилган бўлиб, таъминотчилар томонидан камайтириб сотишга йўл қўйилмаган.

Россияда бўлиб турган Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги делегация ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан учрашди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда

Абдураззоқов 18 ноябрь куни Москва вилоятининг Котово посёлкасида жойлашган «Пик-Индустрия» корхонасида бўлди. Мазкур корхона темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, ҳозирги кунда бу ерда 238 нафар ўзбекистонлик, жумладан, 160 нафар наманганлик қонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Москвада меҳнат қилаётган ватандошлар учун тушликка палов тортилган. Уларга Наманган ҳокимининг эсдалик совғалари топширилган.