🔹 Косонсой туманида “Аҳил оила” куни муносабати билан ажрим арафасида турган оилаларни муаммоларини ўрганиш ва уларни яраштириш мақсадида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, ички ишлар бўлими, туман тарғибот гуруҳи ходимлари, отинойилар ва маҳаллалар фаоллари ҳамда намунали оила вакиллари иштирокида тушунтириш ишлари олиб борилди.Унда 5 нафар ажрим арафасидаги оилалар яраштирилиб, 8 нафар вояга етмаган фарзандлар тўлиқ оила бағрига қайтарилди. Шу билан бирга 4-сонли мусиқа мактаби биносида “Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси доирасида маънавий маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси В.Тожибоева, туман тарғибот гуруҳи раҳбари Д.Турғунова ҳамда туман бош отинойиси С.Абдулаҳаевалар ҳам иштирок этдилар.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2-сентябр кундаги “Хотин-қизларни таъзйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳақида иштирокчиларга батафсил тушунча бериб ўтди. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлаш; аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш; ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш.

🔹️ 2021 йил 23 ноябрь куни Косонсой тумани 1-сектор биносида юридик ва жисмоний шахсларни қабули ўтказилди.Қабулга келган жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этадиганлари туман ҳокими ҳамда туман ҳокимининг ўринбосарлари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

🔹 Косонсойлик Мадина Усубжонова ҳамда Нурзида Исаева халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Муҳаббат” қўшиғини шундай маҳорат билан жонли ижро қилишдики, ушбу қўшиқ ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқалиб, 500 минг мартадан ортиқ кўрилди.Аҳамиятлиси, ушбу ижро мухлислар эътирофини қозониб, минглаб санъат ихлосмандларидан олқишлар, миннатдорчиликлар ва ташаккурномалар келди.Истеъдодларнинг бири Мадина Косонсойдаги 22-мактабнинг 8-синфида ўқийди, Нурзида Исаева эса, тумандаги 45-сонли махсус мактаб-интернат ўқувчиси.“Камалак” юлдузлари, Муҳиддин Қори Ёқубов номидаги фестивал каби мусиқа ва санъат йўналишидаги кўплаб танловларнинг туман ва вилоят босқичларида муваффақиятли қатнашиб келаётган ёш талантлар тумандаги 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида устозлари Арслонбек Сахадуллаевдан анъанавий хонандалик сир-асрорларини қунт билан ўрганишмоқда.Иқтидор соҳибалари келажакда Ўзбекистон давлат консерваториясида таҳсил олиб, машҳур қўшиқчи бўлишни мақсад қилишган. (https://t.me/namanganv_xtb)

Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида Аи-80 маркали бензин нархи тушишда давом этмоқда. Бу ҳақда биржа матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, 15–21 ноябрь кунлари биржада Аи-80 русумли автомобиль бензинининг нархи сезиларли пасайиб, ўртача кунлик сотув ҳажмлари 3,3 минг тоннани ташкил қилди.Кўриб чиқилаётган даврда Аи-80 русумли бензиннинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 129 400 сўмдан 9 168 400 сўмгача, яъни 9,5 фоизга пасайган.Биржа савдолари орқали бензинни сотиб олган харидорларнинг сони 32 тадан 143 тагача, яъни 4,5 баробарга ўсган.🔹 Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида бензин нархи 17 ноябрь куни тушишни бошлаганди. Ушбу тенденция 18 ноябрь кунги савдоларда ҳам давом этган.