Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда бўлиб ўтадиган аҳолини рўйхатга олишда аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш тартибиАҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида чақирув асосида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар бўлган, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга жалб этилган ҳарбий хизматчилар бўлган ва уларнинг ёпиқ ҳудудларда яшаётган оила аъзоси бўлган респондентлар ҳақидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳарбий қисм командири ёки у ваколат берган шахс томонидан амалга оширилади. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида:болалар интернатларида, тарбия муассасаларида, «Болалар шаҳарчалари»да;ижтимоий муассасаларда; диний муассасаларда; шифохоналарда ва бошқа соғлиқни сақлаш ташкилотларида;зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларида; қамоқда сақлаш жойларида, тергов ҳибсхонасида, ахлоқ тузатиш муассасаларида ва махсус муассасаларда яшаётган (бўлган) респондентлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ушбу қисмда назарда тутилган муассасалар ҳамда ташкилотлар маъмуриятлари томонидан амалга оширилади.Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ходимлари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда уларнинг ўзи билан бирга бўлган оила аъзолари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотлардаги квоталанган лавозимларга юборилган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан рўйхатга олиниши лозим. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет давлатлар доимий ваколатхоналарининг, халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари бўлган чет эл фуқаролари ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ дипломатик имтиёзларга ва иммунитетга эга бўлган бошқа шахслар рўйхатга олинмайди.

🔹 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 20-сонли қарори ижросига бағишланган семинар ўтказилди.Косонсой туманидаги Дўстлик ММТП ҳудудида жойшланган “Косонсой баракат саховати” фермер хўжалиги дала майдонида вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, секторлар раҳбарлари, адлия, кадастр, давлат активлари бошқармалари, “Намвилерлойиҳа” институти, тегишли ташкилотлар вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда муқобил машина трактор парклари раислари иштирокида ўтказилган семинарда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган вазифаларнинг ижро этиш механизмлари, бу ўзгаришлардан кутилаётган натижалар ҳақида сўз борди.Кичик интенсив боғ ва узумчилик ҳамда полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка ва сабзавотчиликка “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури шартлари асосида имтиёзли кредитлар ажратилади. Мева-сабзавот ва узумчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳа офислари, томорқа кооперациялари ташкил этилиб, уларга субсидия берилади.“Бир ҳудуд – бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулот етиштирилади.Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Ҳакимов, туман ҳокими Б.Юсупов “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд фуқаролар билан юзма-юз мулоқот чоғида уларни бу имкониятлардан кенг фойдаланишга чақирдилар. Аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик ташаббуслари қўллаб-қувватланишини билдирдилар.

Косонсой тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Биржада АИ-80 русумли автобензин нархи пасайишда давом этмоқда, деб хабар қилмоқда (https://t.me/AntimonUz/1988) Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати.

26 ноябрь куни бир тонна бензиннинг ўртача биржа нархи 8,1 миллион сўмни ташкил қилди. Кўрсаткич 10 кун олдингидан 20 фоиз камроқ.

Нархлар, биринчи навбатда, биржада рақобатнинг вужудга келиши туфайли тушиб кетди. Хусусан, кичик ва ўрта тўлдириш компаниялари савдодан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.

Биржадаги ўзгаришлар чакана савдо бозорига ҳам ижобий таъсир кўрсатди, — дея қайд этди Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати.

26—27 ноябрь кунларидан бошлаб айрим ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензиннинг литри 6500-6900 сўмдан сотила бошланди. (https://t.me/NamanganHaqiqati_Rasmiy/8069)

Ёшлар ишлари агентлиги ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Маҳаллада Ёшлар ишлари агентлиги вакили номзодлигига очиқ танлов эълон қилган эди.Бугунги кунда очиқ танловга ариза топширган номзодлар билан туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари учрашиб суҳбат олиб боришди.Туман ҳокими маҳаллалардаги Ёшлар ишлари агентлиги вакиллигига номзодлар билан самимий мулоқот қилар экан, бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг ёшлар борасида олиб бораётган сиёсатлари ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, ёшлар лидерларига хос жиҳатларга алоҳида тўхталди. Туманимизда намунали фаолият олиб бораётган ёшларни санаб ўтди. Ҳар бир лидернинг нутқ маданияти ва китобхонлиги уни янада ривожлантириши ҳақида ўз фикрини билдирди. Шунингдек, ҳоким ёш лидерларга туман ҳокимлиги ҳовлисида ташкил этилган томорқа билан таништирди.Маълумот ўрнида туманимизда 59 та маҳалла мавжуд бўлиб, ҳар бир маҳаллага 1 нафардан Ёшлар ишлари агентлиги вакили қабул қилинади.

🔹️ Косонсой туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларида 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда Наманган вилоят ҳокимининг 2021 йил 13 ноябрдаги “Вилоят ҳудудида 2021 йил 15 ноябрдан 15 декабрга қадар "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги"ни ўтказиш тўғрисидаги ФМ-21-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги, туман фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 25-сонли умумий ӯрта таълим мактабида ўқув амалий семинар ўтказилди. Тадбирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бўлим бошлиғи, майор С.Мирзаев, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, подполковник А.Эргашев, туман Уй-жой коммунал бӯлими М.Ҳошимов ҳамда туман халқ таълими бўлими мудири С.Эргашевлар қатнашишди. Тадбирda халқ таълими бӯлими раҳбари С.Эргашев "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги"да фаол иштирок этиб таълим муассасалари ва мактаб ўқувчилари ўртасида кенг тарғибот ташвиқот ишларини олиб бориш бўйича назарий тушунчалар бериб ўтди.Шунингдек, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, подполковник А.Эргашев сўзга чиқиб туманда 15 ноябрдан 15 декабрга қадар "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги"ни ўтказишда фаол иштирок этиш, таълим муассасаларида содир бӯлиши мумкин бӯлган ёнғинларни олдини олиш борасида керакли тушунчаларни берди.Мавсумда таълим муассасаларининг кўмир омборида кўмирни сақланиши ва қозонхоналарни ишлатилиши бўйича амалий кўрсатмалар берилди.