Ёшлар ишлари агентлиги ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Маҳаллада Ёшлар ишлари агентлиги вакили номзодлигига очиқ танлов эълон қилган эди.Бугунги кунда очиқ танловга ариза топширган номзодлар билан туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари учрашиб суҳбат олиб боришди.Туман ҳокими маҳаллалардаги Ёшлар ишлари агентлиги вакиллигига номзодлар билан самимий мулоқот қилар экан, бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг ёшлар борасида олиб бораётган сиёсатлари ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, ёшлар лидерларига хос жиҳатларга алоҳида тўхталди. Туманимизда намунали фаолият олиб бораётган ёшларни санаб ўтди. Ҳар бир лидернинг нутқ маданияти ва китобхонлиги уни янада ривожлантириши ҳақида ўз фикрини билдирди. Шунингдек, ҳоким ёш лидерларга туман ҳокимлиги ҳовлисида ташкил этилган томорқа билан таништирди.Маълумот ўрнида туманимизда 59 та маҳалла мавжуд бўлиб, ҳар бир маҳаллага 1 нафардан Ёшлар ишлари агентлиги вакили қабул қилинади.