🔹 Косонсойлик Мадина Усубжонова ҳамда Нурзида Исаева халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Муҳаббат” қўшиғини шундай маҳорат билан жонли ижро қилишдики, ушбу қўшиқ ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқалиб, 500 минг мартадан ортиқ кўрилди.Аҳамиятлиси, ушбу ижро мухлислар эътирофини қозониб, минглаб санъат ихлосмандларидан олқишлар, миннатдорчиликлар ва ташаккурномалар келди.Истеъдодларнинг бири Мадина Косонсойдаги 22-мактабнинг 8-синфида ўқийди, Нурзида Исаева эса, тумандаги 45-сонли махсус мактаб-интернат ўқувчиси.“Камалак” юлдузлари, Муҳиддин Қори Ёқубов номидаги фестивал каби мусиқа ва санъат йўналишидаги кўплаб танловларнинг туман ва вилоят босқичларида муваффақиятли қатнашиб келаётган ёш талантлар тумандаги 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида устозлари Арслонбек Сахадуллаевдан анъанавий хонандалик сир-асрорларини қунт билан ўрганишмоқда.Иқтидор соҳибалари келажакда Ўзбекистон давлат консерваториясида таҳсил олиб, машҳур қўшиқчи бўлишни мақсад қилишган. (https://t.me/namanganv_xtb)






