Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги “Короновирус пандемияси шароитида республика аҳолисига давлат ресурслари ҳисобига ун маҳсулотларини тизимли ва кафолатли етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 01-03/1-638-сонли баёнини ижроси бўйича тумандаги рўйхат (дислокация) асосида “Ўздонмаҳсулот” АК корхонаси тизимидаги дон корхоналаридан марказлашган тартибда ун фонди олиб фаолият олиб бораётган савдо дўконлари ун маҳсулотлари етказиб берилмоқда.Косонсой туманида ноябрь ойи учун 216400 нафар аҳолига 506,1 тонна ун етказиб бериш режалаштирилган.Жумладан, “Ширинбулоқ” МФЙга тумандаги “Косонсой оқибат савдо” МЧЖ томонидан 4276 нафар аҳолига режадаги 10,1 тонна ун олиб келиб тарқатилган.Ижтимоий тармоқларда “Ширинбулоқ” МФЙда ун тарқатиш жараёнида навбат кўпайиб кетганлиги, ушбу ҳолат тартибсизликни юзага келтирганлиги ҳақидаги видеолавҳа тарқалди.Бунга сабаб, аҳолига ун келиши муносабати билан маҳалла маъмурияти томонидан аҳолига бир вақтда хабар берилган. Натижада, кўплаб фуқаролар унни тезроқ олиш истагида бир вақтда тўпланганлиги, бунинг натижасида эса ушбу ҳолат хунук манзарани акс эттириб, ижтимоий тармоқларда танқидларга сабаб бўлган.Аммо, шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ун тарқатиш жараёнида барча фуқароларга белгиланган тартиб ва миқдорда ун етказиб берилган. Яъни, маҳалла учун ажратилган 10.1 ун шу миқдорда тарқатилган бўлиб, таъминотчилар томонидан камайтириб сотишга йўл қўйилмаган.






