Янгиликлар
Наманган вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Наманган вилоятида секторлар бўйича жорий йилнинг 17-18 сентябрь кунлари участка Сайлов комиссиялари барча аъзоларининг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида семинар-тренинглар ташкил этиш жадвали тасдиқланди.
Бугун Косонсой туманида ушбу ўқув семинар-тренинг бошланди.
Маълумот учун: Косонсой туманида 59та Сайлов участкаси тузилган бўлиб, комиссия аъзолиги учун 873 нафар номзод тасдиқланган.
Семинарда Адлия бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқий билимлар берилиб, ҳар бир ўқув семинар аввалдан ишлаб чиқилган ўқув дастури асосида ўтказилмоқда. Унда Сайлов қонунчилигининг ҳуқуқий асослари юзасидан батафсил ахборот берилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1066-сон Қарори талаблари юзасидан тайёрланган слайд тақдимотлари ва видеороликлар намойиш этилмоқда.
Косонсойнинг тоғлик ҳудуди, Қирғистон Республикаси билан чегарадош бўлган “Обод” маҳалласида жойлашган “Косонсой” санаториясида мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.
Унда маҳаллада яшовчи нуроний отахонлар, онахонлар, устоз мураббийлар ва ижодкорлар, санъаткорлар, давлат мукофоти совриндорлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда фаол етакчи ёшлар иштирок этишди.
Сектор раҳбарлари, Президентнинг Халқ қабулхонаси мутасаддилари ва бошқа меҳмонлар турли миллат вакилларининг анъаналари акс этган кўргазмалар билан танишдилар.
Умумтаълим мактабларида иқтидорли ўқувчилар жуда кўплиги тадбир давомида янада ойдинлашди. Уларнинг китобхонлиги, санъатсеварлиги, ҳунармандчиликка меҳр қўйганлари яратган асарларида, маҳсулотларида мужассам бўлди.
Тадбирда туман ҳокими Баҳодир Юсупов сўз олиб, Президентимиз ташаббуси билан ёши улуғ инсонларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, меҳнат фахрийларини эъзозлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътироф этилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Ҳар қандай давра куй-қўшиқлар билан файзли бўлганидек, тадбир давомида туман маданият бўлими томонидан ташкил этилган концерт дастури йиғилганларга хуш кайфият бахш этди.
Албатта, бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ёшларни маънан етук бўлиб улғайишига, ватанпарварлик туйғуларини янада чуқур сингдиришга, уруш ва меҳнат фахрийларининг ҳаёт мактаби билан яқиндан танишишга хизмат қилади.
Косонсой туманидаги 4 ярим мингга яқин аҳолиси бор “Ўзбекистон” маҳалласида бир йўла иккита мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Унинг очилиш маросими тантаналарга бой ўтди. Ҳар иккала боғчада болажонларнинг етарли таълим-тарбия олиши учун замонавий шароитлар яратилган. 24-МТТ га давлат бюджетидан 3 млрд. 370 млн.сўмдан ортиқ маблағ сарфланиб, 150 ўринли боғча бунёд этилди.
Ушбу таълим даргоҳида фойдаланишга топширилгач, 30та янги иш ўрни яратилди.
Ушбу маҳаллада жойлашган 31-МТТ эса маҳаллий бюджетдан ажратилган 650 млн. сўмдан ортиқ маблағ эвазига таъмирланди.
“Ўзбекистон” маҳалласидаги мазкур таълим ташкилотининг очилиши болажонларга, маҳалла аҳлига мустақиллик байрамининг 30 йиллик байрамига учун ажойиб туҳфа бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Ўзбекистон Республикасининг Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони ижроси юзасидан Косонсой туманида Фармацевтика (дори воситаларини) ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш учун Покистон Республикаси фуқароси Аҳмад Ризвон таъсисчилигида “Citi Pharma Namangan” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона Косонсой туман давлат хизматлари маркази томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.- Мен Ўзбекистонда ўз фаолиятимни бошлашимга сабабчи бўлган муҳим омиллардан бири юртингизда биз инвесторларга яратилган шароит ва қулайликлар бўлди. Тўғриси барча соҳалар қатори аҳоли ва тадбиркорларга тез ва сифатли хизмат кўрсатадиган тизим йўлга қўйилганидан жуда мамнунман. Авваллари бир корхона очиш учун кўплаб идоралардан рухсат олишга тўғри келарди. Ўзбекистонда иш бошламоқчи бўлган инвесторлар рўйхатдан ўтишнинг ўзига бир неча кунлаб вақт сарф этилган. Мана ҳозир барчаси оддий айтилган ҳужжатлар тақдим этилади ва орадан кўп вақт ўтмай давлат рўйхатидан ўтказилади. Бундай қулайликлар учун ўз ташаккуримни айтаман. Ҳозирда 3 млн. доллар инвестиция киритган бўлсак, келгусида янада кўпроқ маблағ киритиб, маҳаллий аҳолини иш билан таъминлашни ўз олдимизга мақсад қилганмиз, - дейди Покистон фуқароси Аҳмад Ризвон.Маълумот ўрнида Косонсой туманида хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарнинг 11 таси ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини ҳисобга олиб аҳоли пунктларида яшовчи аҳоли сонини кўрсатган ҳолда аҳоли пунктларининг тўлиқ рўйхати тузилишини таъминлаш;
Ҳудудларни аҳоли сонидан келиб чиқиб белгиланган тартибда рўйхатга олиш, инструкторлик ва ҳисоб участкаларига бўлинишини таъминлайди ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш;
маъмурий-ҳудудий бирликларда кўчаларнинг номлари, уйлар ва квартираларнинг рақамлари кўрсатилган кўрсаткичлар бўлишини таъминлаш;
жалб этилган рўйхатга олувчи ходимлар таркибини тасдиқлаш;
аҳолини рўйхатга олувчи ҳодимларни танлаб олиш ва ўқитишни ташкил этиш;
аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга жалб этилган шахсларнинг ўқиши ва ишлаши учун яроқли бўлган мебеллар ва алоқа воситалари билан жихозланган вақтинчалик бинолар ёки хоналар ажратилишини таъминлаш;
аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа хужжатларни вақтинчалик сақлаш учун қўриқланадиган бинолар ёки хоналар ажратилишини таъминлаш;
зарур транспорт ва алоқа воситалари тақдим этилиши,аҳолини рўйхатга олишни сифатли ўтказиш ҳамда аҳолини рўйхатга олиш якуни бўйича белгиланган тартибда аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ва тегишли хужжатларнинг бирламчи маълумотлари электрон базага киритиш учун топширилишини таъминлаш,
аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш бўйича ишларнинг мувофикдаштирилишини ташкил этади.













