Наманган вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Наманган вилоятида секторлар  бўйича жорий йилнинг 17-18 сентябрь кунлари участка Сайлов комиссиялари барча аъзоларининг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида семинар-тренинглар ташкил этиш жадвали тасдиқланди.

Бугун Косонсой туманида ушбу ўқув семинар-тренинг бошланди.

Маълумот учун: Косонсой туманида 59та Сайлов участкаси тузилган бўлиб, комиссия аъзолиги учун 873 нафар номзод тасдиқланган.

Семинарда Адлия бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқий билимлар берилиб, ҳар бир ўқув семинар аввалдан ишлаб чиқилган ўқув дастури асосида ўтказилмоқда. Унда Сайлов қонунчилигининг ҳуқуқий асослари юзасидан батафсил ахборот берилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1066-сон Қарори талаблари юзасидан тайёрланган слайд тақдимотлари ва видеороликлар намойиш этилмоқда.