Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан ҳамкорликда «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» Республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Нодир Жонузоқ, вазирлик масъуллари ва бутун Республикадан келган она тили ва адабиёт ҳамда ўзбек тили устозлари қатнашишди.

Қувонарлиси, ушбу танловда иштирок этган Косонсой туман ихтисослаштирилган мактаби она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Тошбоева Гулрух Абдулҳаевна фахрли биринчи ўринни олиб, туманимиз, вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди ва бош соврин (25 млн. сўм) ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Уч босқичда бўлиб ўтган танлов якуний натижаларга кўра энг юқори балл тўплаган она тили ва ўзбек тили ўқитувчилари (ҳар бир ўринга 1 нафар она тили ва 1 нафар ўзбек тили устозлари) қуйидаги мукофотлар билан тақдирланишди:

🥇1-ўринга «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» I даражали дипломи, 25 млн. сўм пул мукофоти;🥈2-ўринга «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» II даражали дипломи, Моноблок;🥉3-ўринга «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» III даражали дипломи, Ноутбук.

❗️Шунингдек, 2 нафар устоз «Ижодкор устоз» ва «Изланувчан устоз» номинациялари бўйича тақдирланди.