Мамлакатимиз Президенти ислоҳотларининг меваси бўлган қишлоқ хўжалиги кластерлари фаолиятлари дастлабки йилларданоқ ўзининг ижобий самарасини бера бошлади.
Бунга юртимиздаги қишлоқ хўжалиги кластерлари тизимда олиб борилаётган қатор амалий ишлар яққол мисол бўляпти.
"Наманган пахта текс" МЧЖ кластерида ҳам бу жараёнда фаол иштирок этмоқда.
Бугун кластер “Қўшчинор ариқ ҳосили”, “Шижоат жаннат”, “Ободон саховати” фермер хўжаликлари раҳбарларини 2023 йил ҳосилидан 50 центнердан ошириб пахта хом ашёси етишириб, бой тажрибаси билан мавсум давомида қилинган машаққатли меҳнатлари учун ҳамда Косонсой туманида аграр соҳани тубдан ислоҳ қилинш, кластер тизими шакллантириши ва уни ривожланиб бораётганлигидаги ҳиссаси учун ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирлади.






