27–29 октябрь кунлари Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” тематик боғида II халқаро асал фестивали ўтказилади.

Мазкур фестивалда маҳаллий ва хорижий асал етиштирувчилар ўз маҳсулотлари билан иштирок этадилар.

Бундан ташқари тадбир дастурида республикамизда қишлоқ хўжалиги туризмини ривожлантириш масалаларига бағишланган Илмий-амалий конференция, асал ва асал маҳсулотлари кўргазмалари, спорт мусобақалари, меҳмонлар учун кўнгилочар концертлар, шунингдек асаларичилик соҳасида етакчи ҳисобланган маҳаллий ва хорижлик мутахассисларнинг маҳорат дарслари ўрин олган.

Фестивал доирасида “Афсоналар водийси” тематик боғида “Энг яхши қадоқланган асал” ва “Энг табиий асал” номинациялари бўйича танловлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.