Унда Ўзбекистон делегацияси 🥇22 та олтин, 🥈18 та кумуш ва 🥉31 та бронза медалларини қўлга киритди (жами 71 медаль). Бу тарихдаги энг яхши натижамиз бўлди (аввалги энг яхши натижамиз: 20 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза, 2018 йил).

☑️ Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон 5 ўринни эгаллади.

📌 Хитой, Япония ва Жанубий Корея Осиё ўйинларининг етакчилари бўлди.

Қўшниларимиздан Қозоғистон 11, Қирғизистон 18, Тожикистон 24 ва Туркманистон 29 ўринни эгаллади.

✅ Эслатиб ўтамиз, якунланиб бораётган қитъа ўйинларида 45 давлатнинг 12 мингдан зиёд спортчилари иштирок этди. Бугун ўйинларнинг ёпилиш маросимлари ташкил этилади.