Хабарингиз бор, ҳафтанинг ҳар шанба куни Косонсой туманида спорт куни деб эълон қилинган. Шу муносабат билан “Соғлом ҳаёт учун!” ҳамда “Ўзбекистон - барчамиз учун ягона Ватан, ягона қалбдир!” шиорлари остида 2 июль Давлат герби қабул қилинган кун муносабати билан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида веломарафон бўлиб ўтди.
Марафонда иштирокчилар шон-шуҳрат музейи олдидан ёшлар хиёбонигача бўлган масофани босиб ўтишди. Соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ўтказилаётган ушбу марафонга минглаб ёшлар ва аҳоли вакиллари жам бўлишди.
Мусобақанинг якунида ғолиб бўлган иштирокчилар туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари томонидан ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Мазкур тадбирларни ўтказишдан мақсад – ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда уларни спортга бўлган қизиқишини янада оширишдир.
Косонсой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати






