Жумладан, қонун лойиҳасида қуйидагилар таклиф этилмоқда:
▫️➖Педагог ходимларнинг шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда мансабдор шахсларнинг устидан судга мурожаат қилганида давлат божини тўлашдан озод этиш;▫️➖Лавозим мажбурияти ва касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилишни тақиқлаш;▫️➖Уй-жой ва автотранспорт воситасини харид қилиш учун унинг ойлик иш ҳақидан йўналтириладиган маблағларни даромад солиғидан озод этиш;▫️➖Йилида бир марта базавий лавозим маоши миқдорида соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам бериш;▫️➖Олий маълумотга эга бўлмаган, аммо таълим ташкилотларида камида 5 йил иш стажига эга педагогларни олий таълим муассасаларига педагогика йўналиши бўйича имтиёзли асосда ўқишга қабул қилиш;▫️➖Педагог ходимлар умумий белгиланган ёшдан 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи.
✅️ Қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилган. (https://regulation.gov.uz/uz/d/25127) Ушбу лойиҳа юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифларингизни билдиришингиз мумкин.






