Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа туман ва шаҳарлардан келиб ишлайдиган, олий ва биринчи тоифали ўқитувчиларга —50 фоиз;🔸 бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб ишлайдиган олий ва биринчи тоифали ўқитувчиларга —100 фоиз🔸 Олис ҳудудларда жойлашган мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган педагогларга — иш стажидан келиб чиқиб базавий тариф ставкаларига 10 фоизидан 50 фоизгача;🔸Шароити оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимларга — иш ҳақи суммасининг 10 фоизидан 60 фоизигача тўланади.Қўшимча педагогик ишлар учун:➖ Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарликка — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,4 фоизидан 52,8 фоизигача;➖ Дафтар ва ёзма иш текширганликка — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 8,8 фозидан — 17,6 фоизгача;➖ Информатика кабинети мудирлиги учун — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 17,6 фоизи ;🔹 Тошкент ислом университетини битирган педагог ходимларга —лавозим маошининг 20 фоизида устамалар тўланади.