Жорий йилнинг 20 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишида эндиликда туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчиларга мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касблар ўргатилиши белгилаб олинган эди.
Ушбу ташаббус Косонсой туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида аллақачон ўз самарасини кўрсатган. Мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Марҳаматжон Тошпўлатова бошчилигида “Қизларжон” тўгараги ташкил этилиб, 60 нафарга яқин қизлар қамраб олинган.
Қувонарлиси, тўгарак ишига маҳалладаги хотин-қизлар ҳам жалб этилди. Тўгаракда мактаб ўқувчилари, тикувчилик ва қўл меҳнати сир асрорларини ўрганиб келмоқдалар.






