Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров ҳамда тегишли мутасаддилар тумандаги 12, 37-сонли умумтаълим мактаблари ҳамда 9-ДИМИда бўлиб, синф хоналарнинг иссиқлик таъминоти билан танишиб ўқувчилар билан мулоқот олиб борди.
Таълим муассасаларидаги иссиқлик таъминоти, синф хона ва ўқув хоналаридаги мўътадил ҳарорат, иссиқлик етказиш ускуналари ва қозонхоналарининг узлуксиз ишлашини таъминлаш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича маъсулларга тегишли топшириқлар берилди.






