Наманган вилояти халқ таълими бошқармасининг хабар беришича, 23 январдан вилоятдаги 710 та умумтаълим мактабларидан 692 та умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий тарзда бошланади.

Қолган 18 та умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари иситиш тизимида таъмирлаш ишлари тўлиқ якунлангунча масофавий тарзда ўқитилади.

☑️ Косонсой туманидаги барча 57та мактаблар тӯлиқ фаолият олиб боради.

✅ Масофавий ўқитиладиган мактаблар:

▫️Наманган шаҳар 1, 7, 50, Мингбулоқ туман 4, 25, Поп туман 1, Норин туман 1, Чуст туман 74, Чортоқ туман 16, 49, Янгиқўрғон туман 9, 10, 15, 42, 43-мактаблар;

▫️Чуст туман 42-сонли, Учқўрғон туман 46-сонли ва Норин туман 47-сонли махсус мактаб-интернатлари.