Оилаларнинг ижтимоий муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этишга имконият яратиш масаласи маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига катта масъулият юклайди. Бу борадаги вазифаларни тизимли ташкил қилиш, соҳага замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш орқали ислоҳотлар кўлами ва сифатини яхшилаш мақсадида барча маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларини замонавий планшетлар билан таъминланиши белгиланган.

Бугун Косонсой туманидаги 59 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари “Маҳаллада ижтимоий хизмат” автоматлаштирилган махсус электрон модули ўрнатилган планшетлар билан таъминландилар.

Косонсой туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилафрўз Турғунова замонавий планшетларни эгаларига топширди.

Масъуллар томонидан уларга маҳаллаларда “оилабай” тизимини юритишда, ижтимоий ҳимояга муҳтож, тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизларни базаларга киритиш бўйича тавсиялар берилди.