Ўқувчи-ёшларнинг компьютер ва ахборот технологияларини мукаммал эгаллаши таълим жараёнларида муваффақиятларга эришишида муҳим ўрин тутади.
Косонсой туманида ҳам тараққиёт асри талабларига монанд бу борадаги ташаббуслар кенг қамров касб этмоқда.
Халқ таълими вазирлиги томонидан мазкур масканга 6 дона моноблок топширилди. Вазирлик вакили муносиб туҳфани ўқувчиларга топширар экан, ушбу компьютерлар уларни илму салоҳият борасида изланишларига хизмат қилишини, информатика ва ахборот-коммуникация технологиялари борасидаги билимларни чуқур эгаллашига имконият яратишини таъкидлади. Қолаверса, ўғил-қизларнинг пухта билим эгаллаши ҳамиша Давлатимиз ғамхўрлиги ва эътиборида экани алоҳида қайд этилди.






