Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Озода Парпибоева бошчилигидаги ишчи гуруҳ Косонсой туманидаги “Кушон” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўрсатилган амалий ёрдамлар билан танишди.

Ўрганишлар жараёнида “Ҳуррият” кўчасида яшовчи ёлғиз онахон Роҳатжон Воҳидованинг холидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

Шунингдек, «Навбаҳор-1» маҳалласи “Истиқлол” кўчасида яшовчи боқувчисини йўқотган Санобар Раҳимова ҳам ҳамда уч нафар фарзанди бор Насиба Муллабоеваларга ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Албатта, бу каби хайрли ишлар замирида инсонийлик мужассам бўлиб, ҳеч ким ҳеч қачон эътибордан четда қолмаслигининг яққол намунасидир.