Косонсой туманидаги 33-умумтаълим мактабининг 350 ўринли янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди. Вилоят ва туман ҳокимлиги, маҳаллий ташаббускор тадбиркорлар ҳомийлик маблағлари эвазига қарийб 2 млрд. сўм сарф этилган таълим муассасаси барча қулай шарт-шароитларга эга.

Эндиликда мактаб ўқувчилари янгидан бунёд этилган кўркам, замонавий маърифат даргоҳида тўлиқ бир навбат асосида ўқиш имкониятига эга бўлдилар.

Таълим масканининг тантанали очилиш маросимида иштирок этган Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов, туман ҳокими Дилмурод Қодиров, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Анваржон Маҳкамов, шунингдек, республика ишчи гуруҳи вакиллари юртимизда ёшлар камоли ва таълим-тарбиясига қаратилаётган эътиборга тўхталиб, мактаб жамоаси ва ўқувчиларни янги даргоҳ билан қутладилар.

Ўғил-қизлар замонавий жиҳозлар билан таъминланган янги мактабда умумтаълим фанларини чуқур эгаллаб, келажак сари шаҳдам одимлашлари учун кенг имкониятлар мужассам.