Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Наманган вилояти, Давлатобод туманидаги 92-умумтаълим мактабида асосий фан олимпиадасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда туманимиздаги 33-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Олимжонова Сайёра Исоқжон қизи она тили ва адабиёти фанидан,18-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Акбарова Мубинажон Акмалжон қизи эса тожик тили фанидан қатнашиб, фахрли 1-ўринни эгалладилар.

Косонсой туман халқ таълими бўлими уларнинг устозлари ва ота-оналарини ушбу ғалаба билан табриклайди!

☑️ Билимли ёшлар келажакнинг мустаҳкам пойдеворидирлар!