22 ноябрь куни Париждаги Елисей саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Президенти Эммануэль Макроннинг музокаралари бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини атрофлича кўриб чиқдилар ва муносабатларни юксак даражадаги кенг қамровли шерикликка олиб чиқишга келишиб олдилар.