Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 1 млн. тоннадан ошди.

Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,4 % га ошган.

✅️ 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

— Автомобиль бензини – 1 008,6 минг тонна;— Кўмир – 4,4 млн. тонна;— Нефть – 656,2 минг тонна;— Газ конденсати – 1,1 млн. тонна;— Енгил автомобиллар – 263 488 дона;— Автобус – 971 дона;— Юк автомобиллари – 3 253 дона;— Автомобиль двигателлари – 189 558 дона.