Мамлакатимизда сўнгги йилларда ёшлар соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ўз салоҳиятини тўлақонли рўёбга чиқариш учун қулай имкониятлар яратиш, жамият ва давлат ишида иштирокини кенгайтириш, ижтимоий-иқтисодий янгиланишлар давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳисобланади.

Маълумки, давлат раҳбари ёшлар билан ишлаш соҳасида белгиланган вазифаларни аниқ ҳисоб-китоб ва илмга асосланган ноанъанавий ёндашув асосида амалга ошириш лозимлигини алоҳида таъкидлаган эди.

Айни кунларда Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича Республика идоралараро ишчи гуруҳининг навбатдаги ташрифи юзасидан "Наманган шаҳри тажрибасини" туманларга татбиқ этиш, ёшлар етакчилари ўрнини ошириш мақсадида Наманган шаҳрида Косонсой тумани ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари тажриба алмашишди.

Ўрганиш жараёнида маҳалладаги 5 талик тизимнинг ҳамкорликдаги фаолияти, ёшлар етакчиларининг маҳаллаларда “хонадонбай” хатлов ишларини ташкил этилиши, “Ёшлар дафтари”нинг шаффоф юритилиши бўйича фикрлашиб олинди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Республика миқёсида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича Наманган тажрибаси” тизими яратилиши ёшлар билан ишлашда самарали тизимга айланишига ишончимиз комил.