Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, жойларда ҳокимлар ёш авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказаётганини бунга бир мисол қилиб келтириш мумкин.
Ана шундай учрашувлардан бири Косонсой туманидаги “Гулистон” маҳалласида бўлди.Косонсой туманидаги 3-сонли умумтаълим мактабида Косонсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров иштирокида ўтказилган учрашувда ёшлар томонидан бир қатор масалалар юзасидан савол ва таклифлар билдирилди. Мурожаатларнинг барчаси рўйхатга олиниб, ўрганиб чиқиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилди.






