Шу боисдан, Наманган вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси томонидан соҳада фаолият юритиб келаётган ходималарга маданий ва маънавий ҳордик улашиш, уларнинг яширин истеъдодларини намоён этиш максадида Косонсой туманининг сўлим маскани бўлмиш "Соҳил" оромгоҳида "Менинг истеъдодим" номли кўрик танлов ўтказилди. Унда Тергов, Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва Жиноят қидирув бошқармаси ходимларидан иборат жамоалар миллий таомларимиздан бири бўлмиш палов таомини тайёрлаш ва дастурхон безатиш шартини бажардилар. Истеъдод шартида аёл ходималар қўл меҳнати билан ясалган буюмлар, тақинчоклар, тўқувчилик ва каштачилик ишларини намоён этишди.