Бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, одамлар билан билан очиқ мулоқот орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида фуқаролар қабуллари ўтказилиб келинмоқда. Бугун 1-сектор ҳудудидаги Боғишамол 1 маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров, туман Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, банк, соғлиқни сақлаш, бандлик, ер, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид 50 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.- Шароитим йўқлиги сабабли, хонадонимиз таъмирталаб, абгор ҳолатда эди. Бугун ҳокимимизга ёрдам сўраб қилган мурожаатим ижобий ечим топди. Бунинг учун раҳмат айтаман, - дейди Гулҳаё Эргашева.






