Бугун, Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг 49-сессияси бўлиб ўтди.

Туман кенгаши раиси Дилмурод Қодиров олиб борган сессия ишида депутатлар, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, маҳаллалар раислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибида тумандаги тўртта сектор раҳбарларини 2022 йил II-чораги давомида сектор ҳудудида “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, даромадларини ошириш ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари; Косонсой туман сектор раҳбарларининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2022 йил III-чораги учун тузган “Йўл харита”сини тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини натижадорлигини ўрганиш” юзасидан киритилган ахбороти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси томонидан 2022 йил II-чорак давомида аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш аҳволи юзасидан ахбороти, туман хокимининг 1-ўринбосари Э.Тўшпўлатовнинг Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2022 йил 1-ярим йиллигида амалга оширган ишлари ҳисоботи, “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш, туман худудидаги “Истиқлол” ва “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинларини 2022 йил “Обод қишлоқ” дастурида белгиланган вазифалар ижроси, туман адлия бўлимининг Норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати, Косонсой туман ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Шукуровнинг Жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тезкор-хизмат фаолияти бўйича 2022 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят Косонсой туман бўлими бошлиғи Ж.Ҳусановнинг 2022 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти, Косонсой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари А.Меҳмоновнинг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида 2022 йил 6 ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги “Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-6-сонли қарори ижросини туманда бажарилиши, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш учун Косонсой туманида ташкил этилган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг Васийлик Кенгашига ўзартириш киритиш, туман бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йуналтириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, Халқ депутатлари туман кенгашининг 2022 йил 29 апрелдаги “Косонсой туманида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичини шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг ахбороти тўғрисида”ги VI-46-48-6-80-K/22-сонли қарорига ўзгартириш киртиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиб, муҳокама этилди.

Сессия сўнгида Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди