“Таътил Баркамол билан” шиори остида Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби ташаббуси билан ташкил этилган болалар кубоги футбол мусобақаси ташкил этилган эди.

Жорий йилннг 6 июль куни мазкур мусобақанинг ҳудудий босқичи ўтказилиб, унда Косонсой туман “Баркамол авлод” болалар мактабининг жамоаси ғолиб бўлиб, вилоят босқичига йўлланма олган эди.Бугун, 15 июль куни ушбу мусобақанинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада Косонсой “Баркамол авлод” болалар мактаби жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллаб, Республика босқичига йўлланма олди.

Мусобақанинг Республика босқичи 26 июль куни Андижон вилоятида ўтказиладиган финал босқичида Косонсой жамоаси Наманган вилояти шаарафини ҳимоя қилади.

Мусобақани ташкил этишдан мақсад мамлакатимизда футболни оммавий ривожлантиришда ёрдам бериш, ёшларимизни спортга болган қзиқишини янада ошириш ҳамда ёшларни соғлом бўлиб етишишларига кўмаклашишдан иборатдир.