Косонсой тумани ҳокимлиги томонидан 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати “Дийдор” дам олиш масканида журналист ва блогерлар учун тадбир ташкилланди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Дилмурод Қодиров соҳа вакилларини касб байрами билан қутлар экан, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, ижодий баркамоллик ҳамда ҳамиша туман, вилоят, республика журналистикасида ўз ўрни ва сўзларини йўқотмасликни тилади.

Байрам тадбири муносабати билан ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни кенг тарғиб этиш, шунингдек, туман ҳаётини ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритишда ташаббус кўрсатаётган ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларни, соҳада узоқ йиллар фаолият олиб, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, маънавий-маърифий одимлари ривожига муносиб ҳисса қўшган фахрийларни 38 нафарини байрам муносабати билан ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари тақдирланди.

Туман маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият бахш этди.