Бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, одамлар билан билан очиқ мулоқот орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида фуқаролар қабуллари ўтказилиб келинмоқда. Бугун 1-сектор ҳудудида жойлашган Боғишамол 1 маҳалласида туман ҳокимининг ӯринбосарлари иштирокида фуқароларнинг сайёр қабули бӯлиб ӯтди.Унда фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашилиб, уларнинг мурожаатлари тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, банк, соғлиқни сақлаш, бандлик, ер, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид 50 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.