Бугун, 23 июнь куни 44-сонли умумтаълим мактабида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров тумандаги 6, 12, 29, 38, 44-сонли умумтаълим мактаблари ҳамда 22-сонли Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатининг битирувчи ёшлари билан учрашди.
Учрашувда туман ҳокими “Ҳеч шубҳасиз, ўз билим ва истеъдодини ватанимиз ва халқимизга муносиб фарзанд бўлишдек олийжаноб мақсадларга сарфлашга чоғланиб турган сиздек тиришқоқ ва интилувчан фарзандларимиз бизнинг ишончимиз ва таянчимиз, Янги Ўзбекистоннинг олтин фонди, бебаҳо хазинасидир”, - дея ишонч билдириб, битирувчи ёшларни доимо илм излаб, олға интилишга чорлади.
Дўстона очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда туман раҳбаридан ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Учрашув сўнгида туман раҳбари битирувчилар орасида ўз изланишлари билан юқори натижаларга эришган, 11-синфни олтин ва кумуш медаллар билан якунлаган битирувчи ёшларга медаллар топширди.






