Сессияда кун тартиби ва иш регламенти тасдиқланиб биринчи масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини натижадорлигини ўрганиш” юзасидан ахбороти тингланди.
Навбатдаги Косонсой туман ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Шукуровнинг Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати бўйича туманда амалга оширилаётган ишлари ҳамда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди.
Шунингдек, кун тартибида Туман прокурори 2-сектор раҳбари Қ.Асқаровнинг “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва моддий ёрдам бериш орқали уларга даромад яратиш ҳамда “Ёшлар дафтари” дан чиқариш юзасидан ҳисоботи, Маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида, шунингдек ҳудуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари ҳамда Косонсой тумани маҳаллий бюджетининг 2022 йил тасдиқланган параметрларида туман Ободонлаштириш бошқармасида ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали “Менинг йўлим” лойиҳасида энг кўп овоз тўплаган таклифлар учун маблағлар ажратиш юзасидан туман молия бўлими бошлиғи Э.Тошпўлатовнинг ҳисоботи, Ҳудудда инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича туман ҳокимлигининг котибият мудири Р.Хожиевнинг ҳисоботи, “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш юзасидан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раис М.Носировнинг ҳисоботи, Косонсой туманида “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш юзасидан ажратилган моддий маблағлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб–қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сон Фармонининг туманда бажарилиши юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Турғунованинг ҳисоботи, Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш юзасидан туман марказий сайлов комиссияси раиси М.Носировнинг ахбороти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентиннг “Ўзбекистонда янги тараққиёт давридаги таьлим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармонининг тумандаги ижроси юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Д.Валиеванинг ахбороти тингланди
Муҳокамаларга бой ўтган сессияда туман Кенгаши депутатларининг саволларига ахборот берувчилар томонидан атрофлича жавоблар берилди.Сессия якунида Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Шу билан Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг 47-сессияси ўз ишини якунлади.






